1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳ таоло қушларга ато этган қобилият

12:00 / 16.03.2021 3968 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло яратган барча махлуқларини қаерда яшашини ирода қилган бўлса, уларга ўша ерда яшаш учун керак бўладиган барча нарсаларни яратган. Шунингдек, Роббимиз ҳар бир махлуқининг ризқини Ўзи етказиб туради. Аллоҳ таоло ҳар бир жонзотга ато этган ризқни ўша жонзот топиб, истеъмол қилиши учун Роббимиз уларга ризқ топишда керак бўладиган жиҳозларни берган. Жонзотлар ўзларига берилган аъзолар, жиҳозларни ишга солиб, ризқларини топиб, тутиб, овлаб истеъмол қиладилар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

۞ وَمَا مِن دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا ۚ كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ

«Ер юзидаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобда бордир» (Ҳуд сураси, 6-оят)

Аллоҳ таоло махлуқлари ризқ топишда қийналмаслиги учун улардан баъзиларига узун тумшуқ, баъзиларига кенг оғиз, баъзиларига ўткир тирноқ кабиларни ато этган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юз инсоннинг муҳим аъзолардан бўлиб, ундаги моддий, ташқи чиройини кўрсатадиган қисмидир. Юзда қулоқ, бурун, оғиз, тишлар кўзлар каби бир неча аъзолар бор. Юзга давоми...

9472 14:00 / 05.09.2021
Natgeo канали ушбу расмни 2013 йилдаги энг афзал расм деб эълон қилди. Канал расмни эълон қилар экан, шундай маълумотларни келтириб ўтади .Ушбу фотосуратни расмга олган давоми...

5739 11:00 / 19.07.2022
учинчи мақолаҚизилўнгачимиз.Қизилўнгач овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳалқум билан ошқозон ўртасидаги қисми. Одамда қизилўнгач орқа кўкс оралиғида жойлашган 2325 см давоми...

2461 17:15 / 10.02.2021
Қуръони Каримда одамларнинг қайта тирилишига иймонга чақириш жараёнида инсон боласи кўз ўнгида йиллар оша такрорланиб турадиган оддий ҳақиқатни мисол қилиб давоми...

5084 13:40 / 18.06.2019