1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Танамиздаги қўриқчилар

17:15 / 10.02.2021 1764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

Қизилўнгачимиз.

Қизилўнгач овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳалқум билан ошқозон ўртасидаги қисми. Одамда қизилўнгач орқа кўкс оралиғида жойлашган 23-25 см узунликдаги мускулли найчадан иборат бўлиб, кўкрак қафасидан диафрагма тешиги орқали қорин бўшлиғига ўтади ва меъдага уланади. Қизилўнгач девори шиллиқ, шиллиқ ости ва мускул қаватлардан иборат. Шиллиқ қавати бурмаларга йиғилган бўлиб, овқат луқмаси ўтаётганида текисланади. Қизилўнгач ташқи томондан бириктирувчи тўқима билан қопланганлиги сабабли овқат луқмаси ўтаётганида кўндаланг диаметрини осонликча ўзгартира олади. Ютилган овқат луқмаси қизилўнгач перистальтикаси туфайли меъдага, кейин овқат ҳазм қилиш системасининг ҳамма қисмига ўтади. Перистальтика — мускулларнинг тартиб билан қисқариши овқат ҳазм қилиш системасининг барча қисмида бўлади. Ютинганда қизилўнгач мус-куллари рефлектор қисқариши туфайли овқат луқмаси юқоридан пастга йўналади.

Ошқозонимиз.

Ошқозон сиғими ҳар кимда ҳар хил: янги туғилган болада 20-30 мл, ўрта ёшдаги одамларда 1-3 л; эркаклар меъдаси аёлларникига нисбатан каттароқ бўлади.

Ошқозонни меъда ҳам дейилади. Меъда девори шиллиқ, шиллиқ парда ости, мускул ва сероз қаватдан иборат. Меъда ташқаридан сероз парда билан қопланган, ички юзаси шиллиқ парда билан қопланган, бу парданинг бурмалари остида жуда кўп безлар бор.

Меъданинг ички девори мукоз деб аталадиган қатлам билан қопланган. Мукоз ичида кислота, пепсин ва мукус ишлаб чиқарадиган безлар жойлашган.

Мукозда гўёки ер юзидаги тоғлар ва водийлар каби ўнқир-чўнқирликлар бор. Бу ўнқир-чўнқирликларда кичик бир юзага кенг мукоз жойлаштирилганини билиш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, ҳазмни таъминловчи юқорида санаб ўтилган моддаларнинг етарли микдорда ишлаб чиқаришига имкон беради.

Агар ана шундай ўнқир-чўнқирлар бўлмаганида эди, ошқозоннинг ички девори юзаси кичрайиб, натижада ҳазмда иштирок этувчи безларнинг сони камайган, керакли моддалар ҳазмни таъминлаш учун етарли микдорда ишлаб чиқарилмаган бўларди.

Ошқозон кислотаси бу водород хлорид (НСI) бўлиб, у юқорида айтилган мукоз ичида жойлашган безлар томонидан ишлаб чиқарилади. Ўтказилган кўпгина тадқиқотларга қарамай буни қандай ҳосил бўлиши ҳали тўлиқ аниқланмаган. Соф меъда суви НСI концентрацияси ph(-1) бўлиб кислотали муҳитдан иборат. Қондаги водород ионининг зичлиги жиҳатидан меъда сувидан бир миллион марта кўп. Бу биологияда энг таажжубли ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Мукусни кўпол қилиб айтганда «шилимшиқ модда» ҳам дейиш мумкин. У мукоз юзасига доим ёпишиб ҳар турли озуқани эритувчи меъда сўлаги, меъданинг ўзини эритиб юборишидан тўсиб туради. Бундай муҳофазада мукоздаги махсус тузилишнинг (шаклининг) ҳам таъсири борлигини айтиш мумкин. Лекин бу хусус ҳали тўлиқ очиб берилмаган.

Ошқозонда мазкур кислота бўлмаганда, инсониятнинг деярли ярми ҳазмнинг бузилиши ва баъзи овқатларни ҳазм қилолмасликдан ҳалок бўлиши мумкин экан.

Бордию ошқозон ички деворларида кислотага чидамли, уни бошқа аъзоларга ўтиб кетишидан тўсиб турувчи парда бўлмаганда, бутун тана мазкур кислота сабабли эриб кетиши мумкин экан.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2016 йилда .Психология фанлари, Psychological Science журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига давоми...

1844 15:40 / 12.09.2021
quotЙўқ Қасамки, агар у бу йўлидан қайтмаса, албатта, Биз уни пешонасидан тутамиз. Ўша ёлғончи, адашган гуноҳкор пешонани тутиб жаҳаннамга отурмизquot Алақ сураси, давоми...

3879 18:02 / 15.10.2018
Инсон танаси, унинг барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик давоми...

7439 16:01 / 26.11.2018
Олимларнинг айтишича, агар Ой бўлмаганда ердаги бир кун олти соатдан иборат бўлар экан. Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиздаги тун ҳозиргидан анчагина қоронғироқ давоми...

2279 12:45 / 04.12.2023