1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Буюк Мусаввирнинг яратгани

12:30 / 11.03.2021 2413 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети (2020 йил, декабрь)

Расмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. Худди ичида турли дизайндаги корхона, хиёбон, ранг-баранг дарахтлари бор шаҳарга ўхшайди.

Бизнинг ҳужайралар ҳеч қачон шаклланишдан тўхтамайди. Ҳужайралар тананинг қурилиш блокларидир. Ҳар сонияда инсон танаси 25 миллион янги ҳужайра ишлаб чиқаради. Таққослаш учун, танамиз ҳар 13 сонияда Қўшма Штатлар аҳолиси сонидан кўпроқ ҳужайра ишлаб чиқаради.

Вояга етган инсон танасида тахминан 40 триллиондан ортиқ ҳужайра бор.

Микроскопсиз кўриб бўлмайдиган даражадаги ҳужайранинг ичига бизга маълум ва номаълум нарсаларни жойлаб, ҳар бирига вазифасини юклаган Аллоҳ таоло буюк, пок зотдир!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

سَنُرِيهِمْ آيَاتِنَا فِي الْآفَاقِ وَفِي أَنفُسِهِمْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ الْحَقُّ ۗ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ

 

«Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?!» (Фуссилат сураси, 53-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда бизни ўраб турган борлиқда ва танамизда Ўзининг борлигига ва бирлигига далолат қиладиган далиллар, ишораларни келажакда намоён қилишини баён этяпти. Ушбу далиллар, ишораларни ўрганган ва улар ҳақида тафаккур қилганларга Қуръони Каримнинг илоҳийлиги ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбарликлари ойдинлашади.

Ҳужайранинг асоси бўлган цитоплазманинг 80 фоизи, кўплаб организмлар 50-90 фоиз сувдан таркиб топгани маълум бўлди. Танамизнинг тахминан 70 фоизи, миямиз, кўзимизнинг асосий қисми сувдан иборат.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

أَوَلَمْ يَرَ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ كَانَتَا رَتْقًا فَفَتَقْنَاهُمَا ۖ وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ ۖ أَفَلَا يُؤْمِنُونَ

 

«Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?» (Анбиё сураси, 30-оят).

Сувдан яратилган барча жонзотлар, ўсимликлар яшаши учун сувга эҳтиёж сезишини барчамиз биламиз.

Демак, яратилишимиз ҳам сувдан, яшашимиз учун ҳам сувга эҳтиёжимиз бор.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройл қилсин!

Islom.uz, Quran.ksu.edu.sa ва бошқа интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол давоми...

5827 18:08 / 08.11.2018
Ер юзида ҳеч қандай дин, ҳеч қандай тузум тозаликка Ислом дини каби аҳамият бермаган. Ҳатто Қуръони Каримда ҳам инсонлар пок бўлишга чақирилган кўплаб оятлар давоми...

5563 17:00 / 26.01.2021
Мисрлик олим, профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад Қуръондаги Юсуф сурасидан таъсирланиб, биринчи марта катаракта кўз гавҳарининг хира тортиши касаллигига тер давоми...

14340 16:30 / 13.12.2018
Ҳар бир қанотда катта кўз ва бир нечта вертикал чизиқлари бор бўлган капалак. Олд қанотлари пушти рангда, орқа қанотларида эса тукли антенналар бор. Шу билан бирга давоми...

2461 15:54 / 16.11.2022
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021