1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Опа-сингиллар нашриёт уйи очдилар

10:30 / 11.03.2021 2041 pdf Ўқиш режими + -

Жувериа, Самиа, Маймуна ва Аиша Юсуфлар Аишанинг «Маррага қадар олға» (Race to the Finish Line) романи атрофида тўпландилар. Бу китоб 2021 йил 12 мартда Эдмонтондаги опа-сингилларнинг янги нашриёт компанияси, Абаё нашриёт уйида нашр қилинади.

Аиша Юсуф янги шаҳарга кўчиб ўтиб, ирқчилик ҳамда яккаланиш билан курашаётган ўсмир ҳақидаги китобини ёзиб тугатгач, уни нашр қиладиган уй топа олмади. Шундан сўнг унинг учта синглиси ўз нашриётини ишга туширдилар.

«Шу кунгача, ҳеч бир китоб олди муқовасида қора танли муслима қизни кўрмаганман. Энди 2021 йилда бунга йўл қўймаслик керак, нашриёт соҳасига бу ўзгаришни олиб кирмоқ зарурдир», - дейди Аиша. 23 ёшли Аиша ва опа-сингиллари Самиа, Маймуна ва Жувериа унинг «Маррага қадар олға» номли биринчи китобини нашр этиш учун Абаё нашриёт уйини ишга туширдилар. Сомали уруғидан бўлган бу тўртта Эдмонтонлик опа-сингиллар ушбу нашриёт уйи бошқа қора муслима қизлар учун ҳам ёритгувчи шуълага айланишига умид қилмоқдалар. Маррага қадар олға китоби 17 ёшли Алайҳ исмли қиз ҳақида бўлиб, у АҚШдаги кичик бир шаҳарга кўчиб ўтади ва ўша ерда ўзи ва оиласига таҳдид солувчи махфий сирни фош қилиш учун дўстлари билан жамоа тузади. Опа-сингилларнинг биринчи китоби бўлган сирли роман 12 мартда тақдим этилиши режалаштирилмоқда. Китоб муқовасида қора танли муслима қизнинг Ку-Клукс-Клан капушон ва ёпинчиққа ўхшаган нарса кийган киши билан юзма- юз тургани тасвирланган. У қизнинг юзига машъала тутиб турибди.

«Баъзи одамлар бу жуда ҳам даҳшатли-ку дейишлари мумкин, аммо мен ҳаммасидан ҳам даҳшатлиси бу китоб бизнинг шаҳримизда юз бераётган воқеаларни акс эттиргани деб ўйлайман», - деди Аиша.

«Сўнги пайтларда Эдмонтонда қора танли муслима аёлларга қарши кўплаб қарши ҳужумлар уюштирилиб, «Алберта озодлиги канвойи» номини олган митинг оммавий ахборот воситалари ва адабиётларда кўпроқ вакиллик зарурлигини таъкидлади», -дейди опа-сингиллар.

«Биз нега Абаё нашриёт уйини очганимиз, нега Аиша ўз китобини,-ҳаттоки ҳали қўл урилмаган мавзулардаги китобларини ёзганининг муҳим қисмига қайтамиз. Бу бизнинг қўрқмаганлигимиздир»,- деди Маймуна. «Биз жим турмаймиз, ўша воқеаларни айтиб берамиз».

Опа-сингилларнинг барчасида ёзув ва алоқа фонлари мавжуд. Аммо уларнинг нашриёт уйи иштиёқдан эмас, балки эҳтиёждан келиб чиқиб барпо этилди. Опа-сингиллар ўзларининг тажрибаларини акс эттирувчи ҳикояларини асосий нашриётда нашр қилиш учун кураш олиб бордилар. Опа-сингиллар ўзларининг барпо қилган нашриётлари бошқа қора танли муслима аёлларга ҳам ўз ҳикояларини айтиб беришлари учун замин яратади деб умид қилмоқда.

Мафтуна Ҳасанова таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда юртимиздаги масжидларни обод этиш, уларни қайта бунёд қилиш ва жомеъларни гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.Шу давоми...

1587 11:24 / 01.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳроқибат, эзгулик, хайрсаховат каби олижаноб давоми...

1283 19:40 / 21.05.2020
Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, давоми...

6362 14:50 / 16.04.2019
Татаристон Республикасидан келган бир гуруҳ мусулмон ва православ раҳбарлари Европанинг энг баланд нуқтаси бўлган Элбрус тоғ чўққисига чиқишди. Экспедиция давоми...

1155 16:00 / 09.08.2021
Аудиолар

120824 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42393 14:35 / 11.08.2021