1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро ислом академиясида Ал-Азҳар университети кафедраси ташкил этилади

14:07 / 12.10.2018 3514 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Ал-Азҳар университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандумлари диний уламолар, олимлар, малакали профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар алмашувини йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

А. Таййиб Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедрасини ташкил этиш, мисрлик таниқли олимларнинг юртимизда дарс бериши, Ал-Азҳар магистратурасида талаба ва ёш олимларимизнинг имтиёзли таҳсил олиши, икки давлат уламоларининг қўшма Фатво ҳайъатини тузиш ҳамда биргаликда илмий анжуманларни ва қўшима тадбирларни ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 28 июль куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сурхондарё вилоятига ташрифлари бошланади.Сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис давоми...

2306 15:28 / 28.07.2021
Бугун, 19 май дуолар ижобат бўладиган ndash Қадр кечаси куни юртимизда хатмоналарнинг якуни бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2727 21:00 / 19.05.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Олий ҳайъатининг махсус Қарори билан Олий ва Ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва давоми...

1675 11:00 / 21.09.2021
Бугун, 16 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги масжидларга ташриф буюриб, мўминмусулмонларга маърифий давоми...

1857 18:11 / 16.08.2022
Аудиолар

211020 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130279 14:35 / 11.08.2021