1447 йил 19 муҳаррам | 2025 йил 14 июль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ерни силанглар, чунки у сизларга яхшилик қилади

11:00 / 20.02.2021 2451 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маккага қадам қўйганимдан бери Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиймолари хаёлимдан кетмади. Хаёлимда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг расмларини чизишга, табассумларини, қадамларини ва овоз оҳангларини тасаввур қилишга ҳаракат қилардим.

Туя ва карвондан бошқа алоқа воситаси бўлмаган бир пайтда рисолатни етказган зот ўша Аминдир. Шундай бўлса-да, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолатларини барча миллат ва тилларга эга бўлган жамийки халқларга етказдилар. Қалблар у рисолатни кўтариб юрди, кўнгиллар унга парвона бўлди, шаҳидлар унинг учун беллашдилар, қиличлар уни мудофаа қилдилар, натижада рисолат дунёнинг барча гўшасига етиб борди. Гўё Исломнинг ифори шамол тезлигида бутун дунёга ёйилди.

Севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини ямар, қўйларини соғар, шиппакларини тикардилар. Ходимлар билан ўтириб таом ер, беморни кўргани борар, муҳтожга садақа берардилар.

Намоз ўқиётганларида набиралари устларига мингашиб олар, саждага борсалар, уларни пастга қўяр, қиёмга турсалар, кўтариб олардилар.

Инсонларни ҳам, ҳайвонларни ҳам, ўсимликларни ҳам яхши кўрардилар. Саҳобаларга дарахтларни кесмасликни буюрардилар. Тоғу тошларга ҳам муҳаббатлари бор эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд тоғи ҳақида «Бу тоғ бизни яхши кўради, биз ҳам уни яхши кўрамиз» деганлар. Тупроқни ҳам яхши кўрардилар. Таяммумда тупроққа теккизган қўлларини юзларига масҳ қилаётганларида «Ерни силанглар, чунки у сизларга яхшилик қилади» дердилар.

Бу буюк инсон ўзларига нисбатан таъзимни ёқтирмасдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар у зот учун ўрниларидан турганларида, бир-бирини улуғлаб ўрнидан турадиган ажамлар каби ўрниларидан туришдан қайтарардилар.

Қўли очиқ, саховатли эдилар, фақирликдан қўрқмайдиган кишидек инфоқ қилардилар.

Ҳеч тўйиб таом емадилар. Арпадан қилинган нонни кетма-кет икки кун емаганлар. Шу билан бирга таом ёки либос ҳадя қилинса, қайтармас эдилар.

Аёлларига мулойим муносабатда бўлардилар. Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан «Холажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда сизларга қандай муомала қилардилар?» деб сўраганларида, онамиз «У зот қайси аёлларининг уйида турган бўлсалар, ўша куни намозга ўша аёлларини ўпмасдан туриб чиқмас эдилар» деб жавоб берган эканлар. Шунда Урва ҳазиллашиб, «Ўша аёл сиз бўлган бўлсангиз керак, холажон?» десалар, онамиз кулиб қўйган эканлар.

 

Мустафо Маҳмуд мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қўшни кўчадаги уйда яшайдиган амакимнинг ўғли, еттинчи синф ўқувчиси ndash Маъруфнинг эрталаб рюкзагини елкасига илиб олганча қаергадир югуриб кетаётганини кўриб, давоми...

5608 11:00 / 17.12.2023
Эркак, то тобутда кўтариб олиб кирилмагунча, намоз ўқиш учун масжидга кирмай юраверадимиАёл, то кафанликка ўралмагунча, авратини беркитмай давоми...

4511 11:00 / 18.02.2021
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кўзи кичик, юзи қизил, бурни пучуқ, юзи тери қопланган давоми...

2741 10:16 / 30.06.2024
Бир куни Умар розияллоҳу анҳу бир одамни кўрсатиб .Ким шу киши ҳақида гувоҳлик беради,, деб сўрадилар. Бир саҳобий .Мен гувоҳлик бераман,, деди. Умар розияллоҳу давоми...

1706 12:16 / 02 июнь