1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

11:00 / 27.01.2021 3440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бешинчи амал

Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва сифатларини доим қалбдан ўтказиб, уни яхши танишга уриниш. Зеро, ким Аллоҳ таолони исмлари, сифатлари ва феъллари орқали таниса, У Зотни яхши кўриб қолишида шубҳа йўқ. Шу боис ҳам муаттила, жаҳмия тоифалари Аллоҳнинг гўзал исмларини ўрганиб, Маҳбубга етишишга уринаётган қалблар устида туриб олган қароқчилардир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَلِلّهِ الأَسْمَاء الْحُسْنَى فَادْعُوهُ بِهَا وَذَرُواْ الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَآئِهِ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝

«Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар» (Аъроф сураси, 180-оят).

قُلِ ادْعُواْ اللّهَ أَوِ ادْعُواْ الرَّحْمَنَ أَيًّا مَّا تَدْعُواْ فَلَهُ الأَسْمَاء الْحُسْنَى وَلاَ تَجْهَرْ بِصَلاَتِكَ وَلاَ تُخَافِتْ بِهَا وَابْتَغِ بَيْنَ ذَلِكَ سَبِيلاً۝

«Аллоҳга дуо қилинглар, Роҳманга дуо қилинглар – қай бирига дуо қилсангиз ҳам, барибир. Энг гўзал исмлар Уникидир», деб айт. Намозингни жаҳрий ҳам қилма, уни махфий ҳам қилма, шунинг орасида бир йўл тут! (Исро сураси, 110-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Банда Аллоҳ таолонинг энг гўзал исмларини ўрганиб, маъноларини тушуниб борса, Аллоҳ таолони янада яхшироқ, яқинроқ танийди ва Унга бўлган муҳаббати зиёда бўлади.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда обҳавонинг кескин кўтарилиб кетиши оқибатида кўпчилик ўзини соясалқин жойларга, сув ҳавзалари бўйига, тоғ олди дам олиш масканларига уряпти.Маълумки, давоми...

3973 09:00 / 09.07.2021
Мендан .Нега замон бунақа ўзи, тинчлик ва омонлик борми,, деб сўрайсан.Мен сенга айтаманЗамон Аллоҳнинг лашкарларидан биридир. Уни инсонлар орасида айлантиради. У давоми...

2040 09:00 / 22.05.2023
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2236 12:33 / 17.03.2024
Сизга айтар сўзларим бор эди. Бугун .Қирқдалигингизда, ёшлигингиз энди бошланаётганига ишонтиришнинг тўрт услуби, номли мақолага кўзим тушиб, энди айтмасам давоми...

3532 09:30 / 15.03.2022