1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Жоҳилият хулқларини кўтариб юриш айбдир

09:01 / 11.10.2024 1459 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билол ибн Абу Рабоҳ билан Абу Зарр розияллоҳу анҳумо бир масалада тортишиб қолишди. Шунда Абу Зарр ҳазрати Билолдан ғазабланиб, «эй қора хотиннинг ўғли!» деб юборди. Билол розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, биродари билан бўлиб ўтган воқеани айтиб берди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр розияллоҳу анҳуни чақиртириб, унга: «Сенда жоҳилият бор экан!» дедилар.

Маъно шуки, инсонларни насаби билан айблаш арабларда кенг тарқалган жоҳилият хулқларидан эди. Мана шу маънода жоҳилият икки қисмга бўлинади:

1. Ислом келиши билан тугаган замонга оид жоҳилият.

2. Токи қиёматга қадар инсонлар орасида қоладиган сулукий жоҳилият.

Инсонда жоҳилият хулқларидан қанча кўп бўлса, жоҳилиятга шунча яқин бўлади. Инсонлардаги қоралик, оқлик, қизиллик, сариқлик отамиз Одам алайҳиссаломнинг асл хилқатларида бўлган. Аллоҳ таоло у кишини бир ҳовуч тупроқдан яратган. У тупроқни ернинг турли томонларидан олган. Одам алайҳиссалом фарзандлари шунинг учун ердаги тупроқларнинг ранги қадар турличадир. Фақатгина ранги бошқаларидан ўзгача бўлгани учун ўзини афзал санайдиганлар илмий томондан қолоқ инсонлардир. Бу иш уларда жоҳилият хулқи борлигининг белгисидир!

Юқори мансабларда ишлайди, дегани улуғ инсон бўлиб қолди, дегани эмас. Паст ишларда ишлайди, дегани паст одам дегани эмас. Баъзи шифокорларни инсон дейишга тилинг бормайди. Баъзилари эса инсон суратидаги мисоли фаришта! Баъзи касб эгалари хиёнаткор бўлишади. Баъзиларида эса омонат, ростгўйлик, вафо каби хислатлар борки, улар баъзи «олий табақаларда ҳам топилмайди. Инсонларни касб-ҳунар ва маошларига қараб тақсимлаш жоҳилият фикридир!

Ватанни севиш бошқа нарса, уни ҳукумат қилаётган хатолардан ҳимоя қилиш бошқа. Биринчиси фитрат ва иймон. Макка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун бошқа барча жойлардан суюклироқ эди. Уни тарк қилаётиб шундай деган эдилар:

«Аллоҳга қасамки, сен менга диёрларнинг энг суюмлисисан! Қавминг мени қувмаганида чиқмас эдим!»

Иккинчиси эса кўр-кўрона жоҳилият ва ботилни ҳимоя қилишдир. Шоир Қурайт ибн Унайфнинг туяларини Бани Шайбон қабиласи талон-тарож қилиб кетади. Шоир Бани Анбар қабиласидан эди. У ўзининг қабиласидан ёрдам сўрайди. Қабиласи унга ёрдам бермайди. Шунда шоир Бани Мозан қабиласига келиб, улардан ёрдам сўрайди. Бани Мозан қабиласи унга ёрдам беради. Шоир қабилалардаги кўр-кўрона тарафкашлик ҳақида шундай ёзади (насрий баёни):

«(Бани Мозан) қавми ёмонлик тишини кўрсатганида тўда-тўда бўлиб, ёлғиз ҳолда ҳам ёрдамга шошилади. Улар биродарлари бошига мусибат тушганида мусибат сабабини сўраб ҳам ўтиришмайди!»

Аллоҳ бизга ушбу бағрикенг динни берди. Энди жоҳилият хулқларини кўтариб юришимиз айбдир!

 

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди,. Имом Абу Довуд ривояти. Кўчада машинасини чийиллатиб қўзғатган ёки эшитганда одам музлаб кетадиган қўрқинчли сигналини давоми...

1945 17:31 / 28.10.2022
Бир китобда шундай жумлаларни ўқиган эдим .Фалак ва Ер тиним билмай айланар экан, инсонлар ҳолати ҳам енгиллик ва қийинчилик, бойлик ва камбағаллик, саломатлик ва давоми...

2610 11:00 / 14.01.2021
Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам баъзи инсонларга кўпроқ ўлжа бердилар. Ақраъ ибн Ҳобис ва Уяйна ибн Ҳиснга юзтадан туя бердилар. давоми...

2415 09:00 / 02.12.2023
Уламоларимиз банда содир этадиган гуноҳлар асосан унинг қуйидаги тўрт сифатидан келиб чиқишини таъкидлаганлар1. Ҳайвоний сифатлар.Бу турдаги сифатлардан турли давоми...

3864 12:10 / 28.04.2019