1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланди

14:00 / 15.12.2020 2324 pdf Ўқиш режими + -

Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди.

Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади:

биринчи босқич – 2020-2021 йилларда  китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш;

учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш.

Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланган Дастурни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»га кўра, нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Манба: Huquqiy axborot

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар Туркия Республикасида бўлиб, қатор анжуманлар, давра суҳбатлари, тақдимот ва кўргазмаларда иштирок этишди. Сафарнинг марказий давоми...

732 14:48 / 03.12.2025
Мьянмадаги босимлар туфайли Бангладешга кўчиб ўтиб, муҳожиротда яшаётган араканли мусулмонларни ижтимоий ва гуманитар қўллабқуватлаш учун Жаҳон банки томнидан давоми...

2022 15:07 / 11.03.2019
Бугун, 10 апрель куни туркиялик олим, Ибн Ҳалдун Университетининг исломий фанлар кафедраси ўқитувчиси, профессор, доктор Сердар Демирел юртимизга ташриф буюрди. давоми...

1063 20:59 / 10.04.2025
Бугун, 15 август куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг конференц залида .Йил имоми ndash 2022, танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танлов давоми...

2308 15:36 / 15.08.2022