Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (115-дарс). Абу Амр Басрий қироати

15:00 / 15.12.2020 6213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Забон ибн Алоъ ибн Аммор ибн Урён Мозаний Басрий. У киши ҳижрий 68 санада туғилиб, 154 санада вафот этган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ва бошқалардан ҳадис эшитган. Етти имом қорилари ичида ундан устози кўпи йўқ.

Имом Абу Амр Басрий раҳматуллоҳи алайҳи Қуръони Каримни ва араб тилини энг яхши биладиган кишилардан эди. У киши садоқатли, ўта ишончли, зоҳид, кўп ибодатли ва кароматлар соҳиби бўлган зот эди.

Абу Амр Басрий Маккаи Мукаррамада туғилиб, Басрада ўсди ва Куфада вафот этди. 

У кишининг икки ровийлари – Дурий ва Сусий. Қироат имомининг ровийси унинг қироатини илмий равишда қабул қилиб, бошқаларга етказишда хизмат қилган бўлади.

ДурийАбу Амр Ҳафс ибн Умар ибн Абдулазиз Дурий. ҳижрий 246 санада вафот этган. «Дур» Бағдоддаги мавзелардан бирининг номи бўлиб, ушбу қироат имоми Дурий раҳматуллоҳи алайҳи ўша ерга нисбат берилган. У киши ўз замонасида кишиларнинг яхши кўрган шайхи, ишончли, саботли улуғ кишиси бўлган. 

Имом Дурий қироатларни биринчи бўлиб жамлаган зотдир. У киши қироатларни ўрганиш ва жамлаш учун жуда кўп сафарларда бўлган. Етти ҳарфдаги қироатларни яхши билган. 

Имом СусийАбу Шуайб Солиҳ ибн Зиёд ибн Абдуллоҳ Сусий. Ҳижрий 261 санада вафот қилган. У киши ўта ишончли ва саботли зот бўлган. Қироатни Абу Муҳаммад Язидийдан олган. Ҳафсдан имом Осимнинг қироатини олган. Етмиш ёшида вафот этган.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Холид ибн Валидга одам юбориб, уни Мусайлима томон юришга амр қилди. Унга муҳожир ва ансорлардан иборат катта давоми...

7316 16:45 / 01.10.2019
31. Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган давоми...

5404 05:00 / 19.01.2017
Қуръони Каримнинг сақланиши асосан унинг қалбларга муҳрланиши билан бўлган. Шу билан бирга, Қуръони Карим нозил бўлган биринчи вақтлардан бошлаб, уни ёзиб бориш давоми...

5828 14:30 / 10.09.2019
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ҳузуридаги заиф инсон сифатида, у Зотдан ёрдам сўрайдиган, ҳидоят ва мағфират тилайдиган, нимага буюрса, давоми...

9105 13:04 / 17.12.2018