1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркиялик профессор, доктор Сердар Демирел «Hilol Nashr» нашриётига ташриф буюрди

20:59 / 10.04.2025 1044 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 10 апрель куни туркиялик олим, Ибн Ҳалдун Университетининг исломий фанлар кафедраси ўқитувчиси, профессор, доктор Сердар Демирел юртимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб, «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконини зиёрат қилди. Азиз меҳмонларни нашриёт раҳбари, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ самимият билан кутиб олдилар. Меҳмон нашриёт бош дўконидаги диний-маърифий асарларни, китобларни кўздан кечириб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари билан яқиндан танишиб чиқди, шайх ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақида маълумотларга эга бўлди.

5
6
4
Сўнгра Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни кўздан кечирди.

8

7

Доктор Сердар Демирел зиёратлари давомида давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, сиёсий, ижтимоий ва диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат мамлакатимизда, балки бутун минтақа ва жаҳон миқёсида ҳам эътироф этилаётганини алоҳида таъкидлади. У мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ислоҳотлар бардавом ва самарали бўлишини чин дилдан тилар экан, юртбошимизга самимий эҳтиромини изҳор этди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳрига Перлис штати муфтийси Моҳд Асри Зайнул Абидин бошчилигидаги Малайзия диний уламолари гуруҳи келди, дея хабар беради ЎМИ матбуот хизмати.Хабарда давоми...

3035 05:14 / 22.09.2018
Йел университети тарихида биринчи бор мусулмон аёл талабалар уюшмасининг президентига айланди. Бу ҳақда mynamaz.ru нашри хабар берди.Молекуляр ва уяли биология давоми...

1697 11:30 / 07.05.2021
Айлшам кўчасидаги .Норвич, марказий масжиди озиқовқат маҳсулотлари ва уларни етказиб бериш хизмати орқали юзлаб инсонларга ёрдам кўрсатмоқда.Itv.com манбасининг давоми...

2094 11:00 / 16.03.2021
Азиз юртдошлар Сизга islom.uz порталининг иловаси iOS ва Android талқинлари янгиланганини маълум қиламиз.Дастурдан мўминмусулмонлар учун кундалик ҳаётда зарур бўладиган давоми...

1988 17:30 / 14.04.2021