1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зино ва фаҳшга йўлиққанларнинг сўзлари ва уларга жавоблар (йигирма тўртинчи мақола)

15:00 / 30.11.2020 3168 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зинога қўл урган талаба:

«Ўқишга чет давлатга кетдим. У ерда ўқишим, ҳаётим бир маромда борар эди. Ўқишдагилар билан ҳам яхши чиқишар эдим. Ҳатто гуруҳимдаги бир қиз билан гаплашганимда у менга бефарқ эмаслигини сезар эдим. Аммо уйланмаганлигим мени тинч қўймас эди.

Бир куни ўша қиз гуруҳдагиларнинг барчасини ўзининг туғилган кунига таклиф қилди. Бордик, ўтирдик, суҳбатлашдик. Озгина спиртли ичимлик ҳам ичдик. Унинг ота-онаси уйда эди, лекин улар уй катта бўлгани учун ҳовлининг бурчагида жойлашган хонада эдилар. Спиртли ичимликданми ёки бошқа нарсаданми озгина ошқозоним безовта қилди. Мен ҳаммомга кирдим ва бироз вақт ўтгач ўзимга қараб энди чиқаётганимда ўша қиз кириб қолди. У ҳаммомни эшигини қуфлаб туриб «сенга айтадиган гапим бор» деди ва яқин туриб кўзларимга қаради. Мен ҳиссиётларга берилдим, у ҳам. Биз ҳеч нарса бўлмагандай ҳаммомдан чиқдик, аммо зино қилиб бўлган эдик».

Жавоб: Сизнинг зинога қўл уришингиз сабаблари:

Чет давлатга уйланмай кетганингиз, номаҳрам қиз билан шаръий заруратсиз гаплашиб юрганингиз, спиртли ичимлик ичганингиз ва номаҳрам билан ҳоли қолганингиздир. Ушбу сабабларга бошқа қўл урмаслик йўлида матонатли бўлинг! Кўп зинога қўл урганларнинг нозик жойи динни пухта билмасликларидир. Холис тавба қилиб ўз динингиз Исломни яхши билишга, билганингизга амал қилишга бор вужудингиз ила ҳаракат қилинг ва албатта уйланинг! Уйланган билан уйланмаганнинг фарқи бор.

Зинога қўл урган мактаб ўқувчиси:

«Ота-онам Исломий инсонлар. Мени ҳам шундай тарбия қилишга ҳаракат қилганлар.

Синфимизда бир йигит билан севишиб юрар эдим. Лекин бу ишга жиддий қарамасдим, шунчаки бир ўйиндек туюларди менга.

Бир куни ўша бола менга онаси касал эканлигини ва уйда унга бироз қарашиб юборишимни илтимос қилди. Уйда касал онаси борлиги мени унинг уйига киришим учун туртки бўлди. Уйда эса ҳеч ким йўқ экан. Мен қандай қилиб зино қилиб қўйганимни билмайман, ёшлик қилдим. Бир қанча муддат ўтгач эса ҳомиладор эканлигимни билдим. Яхши оиланинг қизи ҳомиладор бўлиб қолиши улкан бадбахтлик экан…

Жавоб: Ота-онангиз яхши инсонлар экан. Ҳозир фарзандларини динни ўргатиб, иффатли ва гўзал хулқли қилиб тарбиялайдиган ота-оналар бармоқ билан санайдиган даражада кам бўлиб қолган. Жуда кўп ота-оналарнинг ўзлари тарбияга, динни ўрганишга муҳтож. Сиз эса уларнинг берган тарбияларини ерга урибсиз. Ўзининг синфдоши билан севишиб юришга жиддий қарамаслик катта хатодир. Умуман номаҳрамлар билан муносабат қилишга Исломий жиҳатдан жиддий ёндошмаслик гуноҳ кўчасига албатта олиб киради.

Сиз Аллоҳга астойдил тавба қилинг, қилган хатоларингизга қайтиб қўл урманг!

(Давоми бор)

Афзал Аброр таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Сиёсатчи бўлгани ҳолда вафодорлик ҳақида гапирмоқда.ndash Йўлбошчи бўлгани ҳолда ватанпарварлик ҳақида гапирмоқда.ndash Иймоний бўлгани ҳолда инсонпарварлик давоми...

1873 09:00 / 10.06.2021
Аллоҳ таоло айтади.Албатта, Биз ҳар бир нарсани аниқ ўлчов билан яратдик, Қамар сураси, 49.Ибн Жавзий тафсирларида бу оятнинг нозил бўлиш сабаби хусусида икки хил давоми...

4536 17:00 / 06.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳамиймўта қайноқ сув уларнинг бошларидан қуйилур ва тешиб қорнига етиб давоми...

2601 11:09 / 09.01.2020
Зинога қўл урган аёл Эрим билан бахтли яшар эдик. Эрим уй олгач қайнона ва қайнотамнинг уйидан кўчиб чиқдик. Уларнинг оиласи ўзига тўқ эди. Эрим автоҳалокатда давоми...

3395 17:20 / 14.12.2020