1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

102-боб. Таом еса, ходимини бирга ўтирғизадими?

11:00 / 30.11.2020 1988 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا جَاءَ أَحَدَكُمْ خَادِمُهُ بِطَعَامِهِ فَلْيُجْلِسْهُ، فَإِنْ لَمْ يَقْبَلْ فَلْيُنَاوِلْهُ مِنْهُ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг ходими таомини олдига олиб келса, уни ҳам ўзи билан ўтирғизсин. Агар ходим кўнмаса, таомдан унга узатсин», дедилар».

Шарҳ: Таом олиб келган ходимга: «Кел, ўзинг ҳам ўтир, бирга еймиз», деб таклиф қилиш Ислом одобларидан экан. Агар ходим бирор сабаб билан бундан бош тортса ҳам, барибир, таомдан озгина едириб қўйиш матлуб исломий одатлардан экан.

عَنْ أَبِي مَحْذُورَةَ قَالَ: كُنْتُ جَالِسًا عِنْدَ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، إِذْ جَاءَ صَفْوَانُ بْنُ أُمَيَّةَ بِجَفْنِةٍ، يَحْمِلُهَا نَفَرٌ فِي عَبَاءَةٍ، فَوَضَعُوهَا بَيْنَ يَدَيْ عُمَرَ، فَدَعَا عُمَرُ نَاسًا مَسَاكِينَ، وَأَرِقَّاءَ مِنْ أَرِقَّاءِ النَّاسِ حَوْلَهُ، فَأَكَلُوا مَعَهُ، ثُمَّ قَالَ عِنْدَ ذَلِكَ: فَعَلَ اللهُ بِقَوْمٍ - أَوْ قَالَ: لَحَا اللهُ قَوْمًا - يَرْغَبُونَ عَنْ أَرِقَّائِهِمْ أَنْ يَأْكُلُوا مَعَهُمْ. فَقَالَ صَفْوَانُ: أَمَا، وَاللهِ! مَا نَرْغَبُ عَنْهُمْ، وَلَكِنَّا نَسْتَأْثِرُ عَلَيْهِمْ، لَا نَجِدُ، وَاللهِ! مِنَ الطَّعَامِ الطَّيِّبِ مَا نَأْكُلُ وَنُطْعِمُهُمْ.

Абу Маҳзурадан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирган эдим. Сафвон ибн Умайя каттакон мис лаганда таом олиб келди. Идишни бир неча киши абоага солиб, кўтариб келиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг олдиларига қўйишди.

Умар ўз атрофидаги мискинлар ва қулларни чақирди. Уларнинг барчаси у билан овқатланишди. Шунда у:

«Ўз қуллари билан таом ейишдан юз ўгирган қавмни Аллоҳ ундай қилсин, бундай қилсин», деди.

Шунда Сафвон:

«Йўқ! Аллоҳга қасамки, биз улардан юз ўгирмаймиз, лекин ўзимизни устун қўямиз, холос. Аллоҳга қасамки, яхши таомдан ўзимиз ҳам еб, уларга ҳам берадиганини топа олмаймиз», деди».

Шарҳ: Абоа – жундан тикилган, чопонга ўхшаш устки кийим.

Кўриниб турибдики, мўмин-мусулмон одам айниқса, таом масаласида қулларни, ходимларни паст санамаслиги, аксинча, таом пайтида уларни ўзига тенг кўриб, кўнглини олиши лозим.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, менинг иккита қўшним бор, улардан қайси бирига ҳадя берай, дедим..Сенга эшиги яқинроғига,, давоми...

2520 16:05 / 04.09.2019
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз .қулим,, .чўрим,, демасин. Мамлуклар .Роббим, ва .Роббиям,, демасин. давоми...

2038 17:00 / 02.02.2021
. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва давоми...

7281 14:07 / 31.05.2024
Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг олдида эдим. Унинг хизматчиси қўйнинг терисини шилаётган эди. Шунда у киши.Эй ғулом Қўйни сўйиб давоми...

3465 13:05 / 20.12.2019
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021