1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Макр-ҳийла

14:05 / 15.11.2018 5969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бешинчи гуноҳи кабира

Аллоҳ таоло айтади:

«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» (Фотир сураси, 43-оят).

Яъни, ёмон макр-ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради.

Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди:

«Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир» (Нисо сураси, 142).

Воҳидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қолади-да, зулматда қолиб кетадилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳли беш тоифа», дедилар-да, улардан бирига «тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса», деб таъриф бердилар (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади» (Термизий, Абу Довуд ривояти).

Яъни, мўмин одам очиқкўнгил, содда бўлади. Бировга макр қилмайди. Балки ўзи ишонувчан, очиқкўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.


“Гуноҳи кабиралар” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Ораларингиздаги саволжавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз, давоми...

7584 18:30 / 11.04.2019
Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳ айтар эдилар .Уйда баъзи нарсалар умумий бўлади, улардан ҳамма фойдаланади. Фақат уларни ишлатиб бўлгач, тайин қилинган давоми...

1373 10:55 / 09.08.2025
Зино луғатда фужурrdquo, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. Зинонинг умумий таърифи қуйидагича эканлиги давоми...

4838 17:30 / 26.05.2020
Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар .Бадназарлик ҳар қанча кўп қилинмасин, минглаб эркак ва аёлларга соатлаб тикилмасин, барибир қониқиш давоми...

2377 17:30 / 15.01.2024