1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Юрак билан боғлиқ рақамлар

19:00 / 23.11.2020 4917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло юракни Қуръони Каримда зикр қилган бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида зикр қилганлар. Қуйидаги маълумотларда юрак билан боғлиқ рақамлар келтирилган. Уларни ўқиган одам Холиқ азза ва жалланинг қудратига, азаматига қойил қолмай иложи йўқ.

Умр давомида 2 ярим миллиард марта уриши

Инсон юраги бир кунда ўртача 100.000 маротабагача, бир йилда 3,6 миллион марта, ҳаёти давомида эса (ўртача 71 ёш) 2 ярим миллиард марта уради.

Юрак овоздан таъсирланади

Инсон мусиқа тинглаётганда, унинг юрак уришлари ўша мусиқага мослашади. Сокин мусиқа тинглаётганда юрак уриши секинлашиб, рок мусиқа тинглаётганда тезлашади. Инсон мусиқа ўрнига Аллоҳ таолонинг Каломи – Қуръони Карим тиловатини тингласа, юраги ором олиб, тинчланади.

Инсон юраги ва ер юзидаги энг катта жонзот юраги ўртасидаги солиштирма


Ушбу расмда кит юрагининг ҳажми акс этган. Субҳаналлоҳ!

Инсон юрагининг вазни ўртача 250-300 граммни ташкил этади ва тана бўйлаб 4 ярим литр қонни ҳайдайди. Ер юзидаги энг катта жонзот бўлмиш кўк кит юрагининг вазни ярим тонна бўлиб, кит танаси бўйлаб 8500 литр қонни ҳайдайди.

Ойга бориб-келишга етадиган энергия

Юрак ҳар куни 32 километр масофани босиб ўтишга етадиган энергия чиқаради. Агар 71 йил давомида юрак чиқарган энергияни ҳисобласа, Ойга бориб, келишга етадиган энергия чиқариши маълум бўлади.

Электр станцияга эга бўлган аъзо

Юрагимиз ўзига хос тарзда электр пулслари чиқаради. Шу боис тана қандай ҳолда бўлишидан қатъи назар юрак уришда давом этаверади. Бунинг учун унга бироз ҳаво (кислород) керак бўлади.

Дунёдаги энг кучли насос

Инсон юраги ўз вазифасини секунднинг бир қанча улушларида ошира олади. Одатда бир дақиқада 5-6 литр қонни етказиб берадиган юрак Аллоҳ таолонинг фазли ва изни билан юқори босим ҳолатида 20 литр қонни томирлар орқали ҳайдаб бера олади.

Хурсандчилик, яхши кайфият, шодлик юрак ишлашини яхшилайди

Тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, шодлик юрак деворларини юмшатар экан. Бу эса танадаги қон айланишини яхшилайди. Лекин биз айтамизки, Аллоҳ таолога хушуъли бўлиш, Аллоҳ таоло мени кўриб турибди деб яшаш ва Унинг яқинлигини ҳис этиш юрак фаолиятига вақтинчалик кулгудан, шодликдан кўра анча кучли таъсир қилади. Бу юракни озиқлантирувчи доимий ором ва бахтни ҳис қилишдир.

Қон томирлари

Балоғатга етган инсон танасида, бошидан то оёғининг учигача тахминан юз минг километр узунликдаги қон томирлари мавжуд. Ушбу томирлар тўқималар орасида ёйилган. Мана шу томирларни қон билан таъминлаш юрак учун жуда машаққатли вазифадир.

Албатта, Аллоҳ таоло яратган энг афзал ва пок қалб Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларидир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалблари ҳақида шундай деб марҳамат қилган:

فَبِمَا رَحْمَةٍ مِّنَ اللّهِ لِنتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لاَنفَضُّواْ مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللّهِ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ۝

«Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Улар учун мағфират сўра ва улар билан ишда машварат қил. Қачонки азму қарор қилсанг, Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир». (Оли Имрон сураси, 159-оят).

Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалблари ҳақида шундай дейилган бўлса, биз ўз қалбимиз ҳақида қандай фикрдамиз?

Қалб қаттиқлиги касаллиги 

Қалб қаттиқлиги касаллиги ўзимиз сезмаган ҳолда қўрқинчли равишда тарқалган касалликдир. Кўп ҳолларда жуда кўп муаммоларимизнинг сабаби мана шу касаллик бўлади. Бу касаллик кенг тарқалган экан, уни муолажасига эътибор беришимиз керак. Қалб қотиши касаллиги фақат касаллик эмас, балки у азобланишга сабаб бўладиган жиноятдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадирлар» (Зумар сураси, 22-оят)

Ушбу оятдаги «вой бўлсин» деб таржима қилинган сўз араб тилида «вайл» бўлиб, баъзи тафсирларда вайл жаҳаннамнинг водийларидан бири бўлиб, инсон унга етмиш йил мобайнида тушиб борса ҳам тубига етолмаслиги айтилган. Аллоҳ таоло барчамизни дўзах азобидан асрасин!

Биз Қуръони Каримни тинглаётганимизда, қалбимиз юмшамаса, теримиз титрамаса, Аллоҳ таолонинг Каломига тавозеъ, хушуъ билан турмасак, бу қалб қотганининг белгиси бўлади. Чунки одатда мўмин киши Аллоҳ таолонинг Каломи тиловатини тинглаганда, азоб оятларига келганда, қўрқиб, кўзига ёш келади, жаннат, неъмат оятларига келганда, шодланиб, хотиржам бўлади.

Қуръони Каримни тиловат қилишда сусткашликка йўл қўйиш, Аллоҳ таолонинг зикрига кам уриниш, Қуръони Карим тиловатидан узоқлашиш бугун кўп кузатилаётгани афсусланарлидир. Биз мўмин-мусулмонмиз. Роббимизни кўпроқ зикр қилайлик!

Аллоҳ таоло Раъд сурасида шундай марҳамат қилган:

الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللّهِ أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ۝

«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!». (28-оят).

Ҳа, мўминларнинг қалби Аллоҳни зикр қилганда ором топиб, шодланади. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчилардан айласин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта қизлари, яъни Зайнаб, Руқайя ва Умму Кулсумлар оталаридан аввал дорилбақога риҳлат қилишган. Руқайя ва Умму давоми...

1021 12:03 / 01.11.2020
Халқимизда бир нақл бор.Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол,.Бундан кўриниб турибдики, .тирноқ, биз учун азалазалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб давоми...

3766 11:10 / 21.08.2019
ИнтервьюТошкент Ислом институти катта ўқитувчиси, .Новза, жоме масжиди имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов билан суҳбатndash Домла, янги ўқув йили арафасида турибмиз, давоми...

1633 15:09 / 23.09.2020
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам алАсомнинг мажлисига кириб, .Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми, деб сўради. .Ҳа,, деди Ҳотам. .Намозни қандай ўқийсиз, сўради у яна. давоми...

1307 08:25 / 13.10.2020