1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Черков пулни қаердан олади? (иккинчи мақола)

11:00 / 24.11.2020 2194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар учинчи марта ҳам учрашишди. Черков ўз душманларини кечирмасди. Ломке инквизиция судига берилди. Ўзи нутқ сўзлаган майдонда уни худодан қайтган шаккок сифатида гулханда ёқишга ҳозирлик кўришарди. Ҳамма нарса тайёр эди. Тецель оломоннинг биринчи сафида, қатлни кутиб турарди. «Қани эшитайлик-чи, энди нима дер экансан», дея пичирлади у устунга боғлаб қўйилган Ломкега тикилар чоғи...

Католик черкови қора қузғундай бутун дунё узра қанотини ёзган эди. Унинг хизматчилари ҳукмронлик ва бойлик орттириш йўлида қандай жиноятларни қилишмади! Алдаш борасида улар қўлламаган усули қолмади!

Мана, неча асрдирки, Рим тепаликларида вақти-вақти билан халқ тўпланади. Булар пойтахт аҳолиси, Италиянинг барча бурчакларидан келган мусофирлар, чет эллик саёҳатчилардан иборатдир. Улар Ватикан саройларидан бирининг томига тикилиб, соатлаб қимирламай туришади.

Католик черковининг бошлиғи Папа ҳукмдори бўлган давлат — Ватикан деб аталади. Ҳудуди жуда ҳам кичкина бўлган бу давлат Римнинг марказида жойлашган бўлиб, бир мингдан ортиқроқ аҳолига эга бўлса ҳам қудрати жиҳатидан кўпгина катта давлатларни ортда қолдиради. Ватиканнинг ўз «армияси» — Папа гвардияси, ўз суди, ўз пули бор.

Минг-минглаб кишиларнинг овози янграб, саройлардан дуд кўтарилади. У кардиналлар худонинг ердаги янги ноиби қилиб бенуқсону бегуноҳ, авлиё папани сайлаганларини бутун жаҳонга хабар қилишади.

Янги папа эса шу заҳотиёқ эски ишларни бошлаб юборади. Яъни, индульгенция сотишга, солиқ тўплашга, диндорларнинг бойлигини талашга, зўрлик, орсизлик ва риёкорлик уруғини сочишга киришади.

Индульгенция билан савдо қилиш қадимдан папа черкови даромадининг туганмас манбаи бўлиб келган. Индульгенция Римда тайёрланиб, бутун жаҳонга тарқатиларди. Бу қоғозни сотиб олганлар гуноҳларимиздан форуғ бўламиз деб ишонардилар.

Ёрлиқлар баҳоси гуноҳнинг оғирлигига қарарди. Муфассал прейскурант мавжуд эди. Масалан, XV асрда ёлғон гувоҳлик бериш каби гуноҳни кечадиган ёрлиқ 7 гросс, ўғирлик ёки одам ўлдирганлик гуноҳини кечадигани 8 гросс турган.

Катта пул эвазига барча содир бўлган гуноҳларнигина эмас, балки бўлажак гуноҳларни ҳам кечадиган ёрлиқ сотиб олиш мумкин эди.

Турли-туман муқаддас нарсалар, зиёратхонадаги «авлиё тобути»нинг кичкина тарашаси, турли латта-путталар, зоҳидларнинг кийимлари қолдиғи сифатида сотилиб, Ватиканга анча-мунча фойда келтирарди... Кимки бундай табаррук нарсаларга эга бўлса гуноҳининг бир қисмини худо кечирар эмиш.

Бранденбургдаги бир машҳур одам ана шундай нарсалардан 9000 тасини йиғибди. У энди 40 минг йилгача гуноҳ иш қилсам ҳам худо кечираверади деб ишонар экан.

Бундай ҳодисалар фақат қадим замонларда бўлган экан деб ўйламанг. Ватикан ҳозир ҳам бундай савдо-сотиқ билан машғул. Американинг беш долларига ҳар қандай одам папа индульгенциясини сотиб олиши мумкин.

Художўйларни черковга ҳануз илгаригидек муғамбирлик ва фирибгарлик билан жалб этадилар. Сен-Медар ибодатхонаси роҳибларининг айёрона жасоратлари тарихда қолган. «Авлиё оталар» қарашса бу ибодатхонага келувчи зиёратчилар жуда ҳам сийраклашиб, даромад камайиб, хазина бўшаб коляпти.

Бирон чора ўйлаб топиш зарур эди. Римдаги биродардари уларнинг ҳолига раҳмлари келиб, авлиё Себастьяннинг мурдаси солинган тобутни ижарага беришади. Бу авлиёнинг машҳур номи халқни ўзига тортиши керак. Бу таклифни сен-медарликлар мамнуният билан қабул қилишади. Аммо биргина авлиё Себастьяннинг ўзи уларга камдек кўринади. Тўс-тўполондан фойдаланиб улар Римдан яна бир авлиё Григориннинг тобутини ҳам ўғирлашади. Шундан кейин ибодатхонанинг ишлари юришиб кетади.

Қолаверса, роҳиблар босқинчиликдан ҳам тортинмайдилар.

(Тамом)

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Бу ndash нилометр, яъни Нил сатҳини ўлчовчи қурилма. Бу мусулмонларнинг Мисрдаги энг қадимий иншоотларидан биридир. Унинг ёрдамида Нил дарёсидаги сувнинг сатҳи давоми...

2565 09:00 / 04.04.2022
1144 йилнинг декабрь ойида Мосул амири Имадуд Дин Занги Эдессани босиб олганидан сўнг, 1145 йили папа Евгений III 1145ndash1153 янги салб юришига чақириқ билан чиқди. Жўшқин давоми...

1935 11:00 / 05.10.2023
Католик оламини алдаб папалик курсисига бир аёл ўтиради. Шундан сўнг, бир қонун ихтиро қилишади. Унга кўра, янги папалик курсисига ўтирган кимса, ўртаси тешик давоми...

5655 16:30 / 09.04.2019
.Зулматли асрлар,ни бошидан кечираётган зулматли ҳудудларга бир учи туташиб турган мусулмон ўлкалари ҳудудларининг барчаси Ислом нури билан порлаб турган давр. давоми...

2003 11:05 / 24.12.2019