1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британияда «Саҳиҳул Бухорий» асари асосида халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди

16:00 / 11.11.2020 2071 pdf Ўқиш режими + -

7-11 ноябрь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ижтимоий фанлар ҳалқаро фестивали доирасида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагидаги Буюк Британиянинг Лестер университети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва «Dacore IT» масъулияти чекланган жамияти томонидан Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул  Бухорий» асари асосида Бухорий — Ислом санъати халқаро онлайн кўргазмаси ташкил қилинди. Бу ҳақда uza манбаси хабар берди.

Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилиш, Ислом динининг инсонпарварлик тамойилларини очиб бериш мақсадида ташкил этилган кўргазмада таниқли уста рассомлар билан бир қаторда халқаро кўргазма ва фестивалларда қатнашган ёшлар ўз ижод намуналари билан иштирок этмоқда.

Кўргазма иштирокчилари орасида таниқли миниатюрачи Давлат Тошев, китобот санъати иллюминацияларни ёритиб бериш бўйича тажрибали рассом Камолиддин Aбдуллаев, ёш ва истеъдодли рассомлар - хаттот Шейха Aбдуллаева, графика бўйича рассом Ёқуб Бекназаров ва фотосуратчи Мухиддин Aли каби таниқли ижодкорлар ҳам бор. Халқаро миқёсда тан олинган «Сўғдиёна» миллий чолғу-асбоблари камер оркестри кўргазма учун махсус янги «Зикр» номли композиция яратди.

Кўргазма учун яратилган барча санъат асарлари Саҳиҳи Бухорий ҳадисларидан илҳомланган ижод маҳсуллари ҳисобланади.

- Ислом таълимоти шунчалик кенг қамровлики, уни битта кўргазмада намойиш этиш қийин, – дейди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов.

Энг муҳим ва бирламчи омиллардан бири бу - нафақат ташқи, балки инсоннинг ички ҳолатига таъсир кўрсатувчи покликдир. Шу сабабли, ушбу кўргазмада намойиш этилаётган ижодий ишлар бизни жисм, тафаккур, қалб, руҳ ва хаёт мавзуларини англашга ундайди. Эътиборлиси, кўргазмада намойиш этилаётган асарларнинг тавсифи ва талқини ҳадис орқали ифодаланади.

Ғ.Ҳасанов

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йилнинг 12 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади. Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган давоми...

1407 13:52 / 30.10.2023
Маълумки, пойтахтимиз масжидлари фаолиятини одилона, қонунга мувофиқ ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.Шу мақсадда Тошкент шаҳар бош имомхатиби Саййид Раҳматуллоҳ давоми...

1970 23:37 / 13.02.2022
2023 йилда Англия ва Уэльсдаги отаоналар ўғлига Муҳаммад, қизига эса Оливия деб исм қўйишган. Бу ҳақда theguardian.com сайти хабар берди. Муҳаммад исми Нуҳ Ной исмини четга давоми...

2170 17:06 / 07.12.2024
Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди.Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. давоми...

1423 15:24 / 24.08.2023
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021