1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳалол-туризм» фаолияти бўйича Ломбок оролида музокаралар ўтказилди

16:40 / 01.07.2019 1837 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси делегацияси «ҳалол-туризм» ривожланишининг маркази ҳисобланган Ломбок (Индонезия) оролида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради.

Ғарбий Нуса вилояти губернатори ўринбосари Сити Рохми Жалилах билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди. Қайд этилишича, Ломбок ороли бутун дунёда Индонезия «ҳалол-туризм» ривожланишининг маркази ҳисобланади. Бу ерга ҳар йили 4 миллиондан ортиқ сайёҳлар ташриф буюради.

Ташриф якунларига кўра, вилоят туризм бошқармаси, туристик агентликлар, меҳмонхоналар ва ресторанлар маъмуриятлари билан 5 та шартнома имзоланди. Ушбу шерикчилик алоқалари икки мамлакат ҳудудларининг ҳамкорлиги учун асос бўлиб хизмат қилади.

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, шу йилнинг август ойида индонезиялик ҳудудий делегация Бухорого ташриф буюради.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Миср Араб Республикасидаги .Дорул Ифто, фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри давоми...

2467 09:45 / 21.07.2020
Бангладешнинг Тангил шаҳрида барпо этилган масжид дунёдаги энг баланд минорали масжид дея эътироф этилди. Бу ҳақда Arap News нашри хабар беради. Мазкур масжиднинг давоми...

2879 18:00 / 18.06.2019
Ҳозирда АҚШда сафарда бўлиб турган юртимиз уламолари НьюЙорк шаҳрида ўтказилган Рамазон тадбирларидаги иштирокларини якунлаб, Cинcиннатининг Огаё штатига йўл давоми...

3029 21:41 / 23.04.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳамда Ислом дини тартибқоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ ўз давоми...

3797 15:44 / 20.03.2023