1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Бўстонлиқ туманидаги «Сори эшон Абд-Али» жоме масжиди фойдаланишга топширилди

14:30 / 24.10.2020 1509 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 24 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Сори эшон Абд-Али» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайтадан қурилиб, халқимиз мўмин мусулмонлари учун фойдаланишга топширилган янги масжидининг хонақоси 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий таҳоратхона ва барча қулайликларга эга бўлган хизмат хоналари бунёд этилди.

Маълумки, юртимизда туризмни ривожлантириш учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Бўстонлиқ туманидаги янги қурилган масжидда муслималар учун ҳам алоҳида шинам намозхона фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари имом-хатиб учун масжид ҳудудидан барча шароитларга эга бўлган 3 хонали хизмат уйи ҳам барпо этилди.

Янги масжиднинг очилиш маросимига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Эшматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар домла Қаюмов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги в.б имом-хатиби Нурали домла Мавланов ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов ва туман ҳокими иштирок этишди.

Шунингдек, маросимга ташриф буюрган меҳмонларга шукрона дастурхони ёзилди.

Тадбирда масжид қурилишида жонбозлик кўрсатган барча саховатпешаларга миннатдорчилик билдирилди. Айниқса, марҳум устоз Хайрулла домла Турматов роҳимаҳуллоҳнинг янги масжидга қилган саъй-ҳаракатлари алоҳида эслаб ўтилди. Қози домланинг бу дунёда қилиб ўтган яхшиликларини Аллоҳ таоло мақбул айлаб, Ўзининг жаннатларига дохил қилсин.

Тадбир сўнгида Қуръони карим тиловати ўқилиб, ўтганларга бахшида этилди, янги масжид то қиёматга қадар мусулмонлар учун ибодатхона бўлишини яратгандан сўраб дуолар қилинди.


Манба
fitrat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев жаноблариСизни 2021 йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловларидаги ишончли ғалабангиз билан чин давоми...

2224 17:52 / 25.10.2021
2021 йил 10 декабрь куни хуфтон намозидан сўнг .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида Имом Нававийнинг .Арбаъин, асари асосида ташкил қилинган давоми...

2358 12:00 / 11.12.2021
Бугун, 2023 йил 4 сентябрь куни .Қувайт исломий билимлар хайрия ташкилоти, раиси шайх Абдуроҳман алМаътуқ, Али алКандарий, Муҳаммад алФаҳд ва Саудия Арабистонидан давоми...

1635 17:04 / 04.09.2023
Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 12 октябрь куни Москва шарқидаги .Альфа Измайлово, меҳмонхонасида ўтказиладиган quotИслом психологик барқарорлик ndash шахсий ва давоми...

3009 09:34 / 10.10.2018