1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Номаълум аскар

08:00 / 27.10.2020 1684 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маслама ибн Абдуллоҳ бир қалъани қамал қилди. Девордан туйнук қазиб кирмоқчи бўлишган эди, ҳеч ким кира олмади. Шунда қалъага ниқоб таққан бир киши кирди. У сабабли Аллоҳ қўшинга нусрат бериб, қалъа эгалланди. Жангдан сўнг Маслама «Ўша ниқобдор қани?» деб жар солдирди. Лекин ҳеч ким келмади. Маслама: «Бир муддатга келиб кетса бўлди, олдимга келсин», деб жар солдирди. Шунда бир киши келиб, киришга изн сўради. Соқчилар «Ўша ниқобдор сенмидинг?» деб сўрашган эди, «У ҳақда хабар олиб келдим», деди. Масламага хабар қилишди, киришга изн бўлди. Келган одам: «Ниқобдор киши номини халифага билдирмаслигингизни, ҳеч нарса буюрмаслигингизни ва кимлигини сўрамаслигингизни илтимос қилди», деди. Маслама унинг қаҳрамонлиги туфайли машҳур бўлиб кетишдан қўрқаётганини, қилган иши махфий қолишини истаётганини билиб, сўраганлари бажарилишини айтди. Шунда у: «Ўша ниқобдор мен эдим», деди-да, қайтиб кетди. Шундан кейин Маслама қачон намоз ўқиса, ортидан «Аллоҳим, мени ўша ниқобдор билан бирга қилгин!» деб дуо қиладиган бўлди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир шифокор аёл шундай ҳикоя қилади Хонамга ташхис учун олтмиш ёшлардаги кампир билан ўттиз ёшлардаги эркак кириб келишди. Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ давоми...

5760 13:59 / 04.12.2018
Дуонинг одоблари кўплигини ўзимиз ўрганиб чиққан матнлардан англадик. Ўшалардан баъзиларини эслаб ўтайлик.1. Қиблага қараб дуо қилиш.2. Икки қўлни кўтариб дуо давоми...

6816 22:19 / 16.05.2017
Қуръони каримда ва суннатда вақтга ҳар томонлама ва турли шаклларда эътибор берилган. Шундай эътиборларнинг энг аввалида вақт ҳам Аллоҳнинг буюк бир неъмати давоми...

4327 19:10 / 05.04.2019
Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, ҳушларидан кетдилар. Саҳобалар .У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота давоми...

2509 08:11 / 26.10.2019