1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўғрининг тавбаси

08:04 / 26.09.2020 2710 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вуҳайб ибн Вирддан ривоят қилинади: «Ийсо алайҳиссалом бир ҳаворийлари (Ҳаворий – Ийсо алайҳиссаломга иймон келтирган саҳобийбилан кетаётиб, қалъада яшайдиган ўғрининг олдидан ўтиб қолдилар. Ўғри уларни кўргач, Аллоҳ унинг қалбига тавба қилиш туйғусини солиб қўйди. У ўзига ўзи: «Бу Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, ёнидаги эса унинг ҳаворийси. Сен бадбахт кимсан? Бану Исроилнинг ўғриси бўлдинг, қароқчилик қилдинг, мол ўғирладинг, қон тўкдинг», деди-да, турган жойидан пастга тушди. Уларга етиб олгач, ўзига-ўзи: «Сен улар билан бирга юрмоқчимисан? Сен бунга лойиқ эмассан. Уларнинг ортидан хатокор, гуноҳга ботган кишидек юриб бор», деди. Шу пайт ҳаворий унга қараб, таниб қолди-да, «Манави ифлосни қаранглар, ортимиздан келишига бало борми?» деди.

Аллоҳ ўғрининг қалбидан ўтган надомат ва тавбани ҳамда ҳаворийнинг ўзини ўғридан устун қўйганини билиб, Ийсо ибн Марям алайҳиссаломга ваҳий юборди. Унда ҳаворий ҳам, ўша Бану Исроиллик ўғри ҳам барча амалларини янгидан бошлаши ҳақида буйруқ бор эди: «Надомат ва тавбаси туфайли ўғрини мағфират қилдим, ғурурланиб, тавба қилган одамни менсимаганлиги учун ҳаворийнинг амаллари ҳабата бўлди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Мавзуга оид мақолалар
Устозим бирдан .Юр, бир жойга борамиз, дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, қаерга кетаяпмиз ўзи, дедим..Бир танишим бор, қалин дўстим. Тақволи оила. давоми...

4800 15:50 / 25.12.2019
Одамлар қуёш нурига қарши кўзларига махсус кўзойнак тақишса, туяда бу нарса азалдан бор. Чунки туянинг кўзида учинчи шаффоф қовоқ парда бўлиб, у қуёш нури ва давоми...

5949 07:10 / 11.05.2019
Абу Ҳиббон Таймийдан ривоят қилинади .Мужаммиъ ибн Самғон Таймий ўғлининг жанозасида йиғлаётганини кўриб, .Нима учун йиғлаяпсиз, дедим. У .Ота боласи учун қандай давоми...

2008 08:00 / 13.11.2019
Ҳаммод ибн Зайд айтади .Отам билан бирга кетаётган эдик. Бир девордан битта сомон чўпини олдим. Отам менга .Нега буни эгасидан сўрамасдан олдинг, деди. Мен .Атиги давоми...

1968 07:10 / 12.07.2019