1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

05:03 / 26.09.2020 2191 pdf Ўқиш режими + -

Барчамизга маълумки пандемия муносабати билан мамлакатимиздаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари очиқ майдонларда ўтказилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган жойларга карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда тиббий ниқоб ва қўлқоп билан антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда киритилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилди. Тест синовларининг шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида қабул имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар кузатув камералари билан жиҳозланиб, Давлат тест маркази жалб қилган кузатувчилар томонидан назорат қилиб борилди.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича 2020-2021 ўқув йили учун 2020 йил 16-17 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари натижалари 2020 йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг @mandat_muslim_uz_bot телеграм боти орқали эълон қилинди.

Абитуриентлар мазкур ботда шахсий ДТМ махсус кодини киритиш орқали ўзининг тест синови натижалари билишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Мавзуга оид мақолалар
Исломий маданий мерос объектлари рўйхатига Фаластиндаги иккита жой АлХалил Хеврон шаҳри, шунингдек Қуддус яқинида жойлашган Баттир қишлоғи ҳудудидаги зайтун давоми...

1659 09:34 / 18.12.2020
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари, Сизнинг Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрниrdquo мавзусидаги халқаро илмийамалий анжуман давоми...

1405 20:21 / 30.10.2024
Бугун 8 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имомхатиби Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳри Миробод туманида янгидан қурилаётган .АлБадр, ҳамда Яккасарой давоми...

2943 14:21 / 08.09.2021
Кафруш Шайх Вақф идораси томонидан ташкил этилган тадбирда 5 ёшдан 20 ёшгача бўлган 100 нафар ёш ҳофизи Қуръонлар идоранинг махсус совғалари билан тақдирландилар. давоми...

1920 16:00 / 25.05.2019