1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Ҳафс Умар ибн Абдулазиз

15:30 / 13.09.2020 2758 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафийлар шайхи, машриқ олими Абу Ҳафс Умар ибн Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиз ибн Моза Бухорий. Оталари аллома Абул Мафохирнинг қўлларида фақиҳ бўлиб, юқори даражага етганлар. У киши ҳақларида ибратли ҳикоятлар тўқилган. Султон олдида ҳам ҳурматлари баланд бўлган. Аллоҳ у кишига Қатавон воқеаси ва мусулмонлар мағлубиятидан кейин кофирлар қўлида шаҳид бўлишни насиб этгунига қадар ўз фикрларида собит турганлар.

Самъоний айтадилар: «Эшитишимча, бу киши қачон сафарга чиқсалар, фарзандлари ва дўстлари билан гўё қайтиб келмайдигандек хайрлашганлар. Оталаридан ва Али ибн Муҳаммад ибн Хидомдан ҳадис эшитганлар. У киши билан Марвда учрашиб, мунозараларида иштирок этганман. Абу Саъд ибн Тайюрий ва Абу Толиб ибн Юсуфдан ҳадис айтганлар. Қатъиятлиликлари билан танилганлар. У зотдан кўплар фиқҳдан таълим олганлар. Бу кишидан Абу Али ибн Вазир Дамашқий ҳадис эшитганлар. 536 йили сафар ойида 53 ёшларида Самарқандда қийнаб ўлдирилганлар».

Изоҳ: Ибн Мозанинг кўп асарлари бўлган: «Ал-Фатаво ал-кубро», «Ал-Фатаво ас-суғро», «Ал-Фатаво ал-хоссия», «Умдатул-фатаво», «Ал-Воқеотул ҳисомия фи мазҳабил ҳанафия», «Усулул фиқҳ», «Масоил даъвал ҳийтон ват туруқ ва сайлул мо» ва бошқалар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳомиддин қори домла 1895 йил ҳозирги Наманган шаҳри, Шишшаки мавзесида истиқомат қилган Усмонхон ота ваф. 1899 хонадонларида дунёга келди.Падари бузруквори Усмонхон давоми...

3357 14:00 / 23.03.2022
Шайх руҳидин вале етти кушод, Ким муродин топти ушбу номурод. .Лисонуттайр,дан Кўнё шаҳридаги Мавлоно Жалолиддин Румий ва у кишининг устозлари Шамсиддин давоми...

1876 15:52 / 03.08.2025
Буюк вазир, салтанат устуни Абу Наср Муҳаммад ибн Мансур ибн Муҳаммад Кундурий. Султон Туғрулбекнинг вазири.Улуғлик, саховатпешалик, паҳлавонлик, китобатда давоми...

2285 18:00 / 25.07.2021
Наманган музофотининг шайхулисломи бўлган ҳазрат Иноятхожа Лангарийнинг муваффақиятларини кўра олмаган ҳасадгўйлар, 1867 йили унга иғво ва туҳмат уюштириб, давоми...

5795 14:30 / 11.04.2022