1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эй Абдуллоҳ, Аллоҳ сизни мағфират қилсин

08:00 / 10.09.2020 2029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абу Зинод айтади: «Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўйлаклари қолган эди. Абдуллоҳ ибн Зубайр ўлдирилганда ўша кўйлакни йўқотиб қўйдилар. Асмо розияллоҳу анҳо: «Бу кўйлакнинг йўқолиши мен учун Абдуллоҳнинг ўлимидан ҳам оғир бўлди», деди. Кейинчалик ўша кўйлакни шомлик бир киши топиб олди. У кишидан кўйлакни сўрашган эди, «Кўйлакни бермайман. Берадиган бўлсам, Асмо кўйлакни берган одамнинг ҳаққига истиғфор айтишини шарт қиламан», деди. Асмога бу шартни айтишган эди, «Абдуллоҳнинг қотилига қандай истиғфор айтаман?» деб, кўнмади. «Кўйлакни қайтариб олмаймизми?» дейишган эди, «Майли, ўша шомлик кишига айтинглар, келсин», деди. У кўйлакни олиб келди. Ёнида Абдуллоҳ ибн Урва ҳам бор эди. Асмо шомлик кишига: «Кўйлакни Абдуллоҳга бер», деди. У берди. Асмонинг кўзлари ожиз бўлиб қолган эди, «Эй Абдуллоҳ, кўйлакни олдингизми?» деб сўради. Абдуллоҳ «Ҳа, олдим», деди. Шунда Асмо кўйлакни Абдуллоҳ ибн Урвадан олди-да, уни назарда тутиб, «Аллоҳ сизни мағфират қилсин, Абдуллоҳ», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир мутакаббир золим хизматкорига фалончи аёлни келтиришни буюрди. Унинг мақсади бечора аёлни азоблаб, устидан кулиш эди. Аёлни олиб келишди. Золим бу аёлни ерда давоми...

3204 07:00 / 29.01.2019
Фазл ибн Абу Айёшнинг мавлоси Анбардан ривоят қилинади Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳузурида ўтирган эдим, бир киши келиб, Фалончининг олдидан ўтиб қолувдим, сизни давоми...

4015 08:16 / 17.11.2018
Қоп йиртиқ бўлса ҳам, ичида ширин олмалар бор. Баъзи одамлар эски, ямоқли кийимда бўлсалар ҳам, ичларида олтиндек қалб бўлади. Шунинг учун инсонларга, уларнинг давоми...

3502 11:00 / 23.05.2022
Имом Қози Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий Куфий Бағдодий ҳижрий 113 санада таваллуд топган ва 182 санада вафот этган бўлиб, Имом Абу Ҳанифа давоми...

3833 16:40 / 05.02.2019