1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг вафоти олдидан фиқҳий масала борасидаги баҳси

16:40 / 05.02.2019 3831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Қози Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ (Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий Куфий Бағдодий) ҳижрий 113 санада таваллуд топган ва 182 санада вафот этган бўлиб, Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг соҳиби, шогирди ҳамда у зотнинг илми ва мазҳабини тарқатувчиси ҳисобланади. Бу зот Аббосий халифалардан Маҳдий, Ҳодий ва Рошийд даврида қозилик қилган. Биринчи бўлиб «Қозилар қозиси» деган номга сазовор бўлган. Бу зотни «Дунё қозиларининг қозиси» деб аташган. Ана шу зот жон таслим қилаётган сўнгги нафасларида ҳам бирор бир ўрганувчи ё толиби илмнинг манфаат олишидан умидвор бўлиб, ўзларини кўришга келган зиёратчилардан бири билан фиқҳий масала тўғрисида баҳс юритган. Ҳаётининг энг охирги лаҳзасини ҳам илмий музокарасиз, фойда беришсиз ва савол сўрашсиз ўтказиб юбормаган.

Унинг шогирди қози Иброҳим ибн Жарроҳ Куфий Мисрий гапириб берган: «Абу Юсуф касал бўлиб қолди. Уни кўришга бордим. Борганимда у беҳуш ётганди. Ўзига келгач, менга: «Эй Иброҳим, бир масала тўғрисида нима дейсан?», деди. Мен: «Шундай ҳолатда-я?», дедим. У: «Бунинг зарари йўқ, дарс қилаверамиз, эҳтимол бирор киши бу дарсимиздан нажот топар?», деди. Сўнгра: «Эй Иброҳим, тош отишда, яъни ҳаж ибодатларида пиёда юриб отган афзалми ё уловда отган афзалми?», деди. Мен: «Уловда отган афзал», дедим. У: «Хато қилдинг», деди. Мен: «Пиёда юриб отган афзал», дедим. У яна: «Хато қилдинг», деди. Шунда мен Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ўзингиз айтинг, дедим. У: «Агар ўша ерда дуо қилиш учун тўхтайдиган бўлса, пиёда юриб отган афзал, агар тўхтамайдиган бўлса, уловда отгани афзал», деди. Сўнгра мен унинг ҳузуридан чиқдим. Ҳовлисининг дарвозасига ҳам етиб бормасимдан ичкаридан йиғи овози эшитилди. У зот вафот этганди. Аллоҳ уни ўз раҳматига олган бўлсин».

Аввалги уламолар ва машойихларнинг тутган йўллари шундай эди. Зеро, улар: «Илм талаб қилиш бешикдан қабргачадир», дейдилар.

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Атодан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг вафотидан сўнг у кишининг аёллари Фотима бинт Абдулмаликнинг ҳузурига кириб, .Эй Бинт Абдулмалик, менга давоми...

3033 08:08 / 06.07.2020
Қуръони Каримда Ҳадид сураси бор. Бу сура Мадинада нозил бўлган. Сурада темирни нозил қилингани, унда катта кучқувват ва одамлар учун манфаатлар борлиги зикр давоми...

3774 15:26 / 14.10.2020
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар.Эй, Биродар Бугунги кун мавлавий домлалари барчаси айнан шундай бўладилар. Бугунги кун давоми...

2425 09:00 / 27.06.2019
Аъмаш айтади .Мужаммиъ Таймий билан бирга эдим. У бир дирҳамга битта хурмо сотиб олаётган эди, бир тиланчи сотувчидан садақа сўради. Шунда Мужаммиъ сотувчига давоми...

2098 08:00 / 12.11.2019