1446 йил 10 рабиъус сони | 2024 йил 13 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Таҳорат коронавирусдан ҳимояланишга сабаб бўлади

11:00 / 27.08.2020 2425 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўплаб илмий тадқиқотлар ўз хулосасида киши шахсий гигиена қоидаларига, умумий шахсий тозаликка қатъий амал қилиши лозимлигини таъкидлайди. Инсоннинг қўлида юзлаб турдаги зарарли бактериялар мавжуд бўлса, терисида миллиардлаб бактериялар бор. Шунинг учун ҳам шифокорлар одамларга қўлларини бир-икки дақиқа давомида ювиб туришни тавсия қилишади. Киши мана шундай қилса қўлларидаги зарарли бактерияларнинг 99 фоизидан ҳам кўпроғидан қутулишини айтадилар. Одатда инсон қўли билан турли нарсаларни ушлайди. Зарарли, кўплаб касалликлар келиб чиқишига сабаб бўладиган бактериялар ана шу ушлаш натижасида қўлга илашади. Қўлларни тез-тез ювиб туриш эса улардан халос бўлишга сабаб бўлади.

Динимизда намоз ўқишдан олдин таҳорат олишга буюрилган. Бир кунда беш марта қўлларини ювадиган инсоннинг қўлларида бактериялар қолмайди. Қуръони Каримда қўлларни ювишга буюрилган. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган: «Эй, иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар» (Моида сураси, 6-оят).

Оятда бошга масҳ тортишга ҳам амр бўлмоқда. Бошга масҳ тортиш орқали ҳам ана шундай бактериялардан халос бўлинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида оғиз ва бурунни ювишни ҳам таъкидлаганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Агар бирортангиз таҳорат олса, бурнини сув билан ювсин ва қоқиб ташласин»

Имом Муслим ривоятлари.

Лақийт ибн Сабура розияллоҳу анҳу айтадилар: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар таҳорат қилсанг, оғизни чайгин» деганлар. 

Имом Абу Довуд ривоятлари.

Тозалик борасидаги тадқиқотларда шундай дейилади: «Тана аъзоларини Ислом динида кўрсатилган таҳорат кўринишида ювадиганлар оғиз ва бурунларидаги зарарли бактериялардан ҳам тўлиқ қутуладилар».

Бугунги кунда кенг тарқалган коронавирус ҳам кўзга кўринмас, майда вирусдир. Мутахассислар кишилар қўлларини тез-тез ювиб туришга ундамоқдалар. Агар таҳоратни шариатимизда кўрсатилганидек чиройли қилиб оладиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг фазли билан турли касалликларга сабаб бўладиган зарарли бактерия ва вируслардан халос бўламиз.

Динимиздаги ҳар бир ибодатнинг кўплаб фойдалари, ҳикматлари бор. Агар биз таҳоратни ибодатга тайёргарлик нияти билан қиладиган бўлсак, ҳам савобга эришамиз, ҳам вируслардан халос бўламиз.

Аллоҳ таоло барчамизни турли касалликлардан, жумладан, коронавирус балосидан асрасин! Ушбу вирусни юртимиздан, халқимиз бошидан тезроқ кўтарсин!

Абдуддоим Каҳел суҳбати ва интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 11 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда эпидемиологик вазият хавотирли тус олаётгани, сўнгги бир кунда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 600 давоми...

1388 12:00 / 13.01.2022
.Коронавирус ҳақиқий бир хатардир. Ундан сақланиш учун ўз уйимизда қолишимиз зарурлиги таъкидланмоқда. Мусулмон бўлиш жиҳатидан бизга нималар қилиш лозим Бу давоми...

3108 10:45 / 28.03.2020
12. 261 ҳижрий йил У йилда Африкада, Шом ва Андалусия шаҳарларида шиддатли қимматчилик бўлди ва бошка шаҳарларда оммалашиб кетди. Унга кучли ўлат ва вабо уланиб давоми...

2884 17:05 / 16.07.2020
СОЛАТУЛ МУНЖИЯ ТУНАЖЖИЙНААСОЛААТУН НАРИЯ

43181 18:34 / 01.01.2020
Аудиолар

131619 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52096 14:35 / 11.08.2021