1446 йил 10 рабиъус сони | 2024 йил 13 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Пандемиянинг тугаши вакцинага боғлиқ бўлса...

17:04 / 18.07.2020 4053 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пандемиянинг тугаши вакцинага боғлиқ бўлса, вакцина қачон тайёр бўлади? Вакцина яратиш бўйича ҳозиргача бирор натижа бўлдими?

Бир нарса аниқ: дунё бўйлаб, хусусан, Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўйилган чекловлар ва карантин чоралари вирусни бутунлай йўқ қилишга эмас, аксинча, унинг тарқалишини секинлаштиришга, пандемияни назорат остида ушлаб туришга қаратилган. Яъни, вакцина яратилмагунча коронавирусни бутунлай енга олмаймиз. Бу оддий ҳақиқат.

Вакцина қачон тайёр бўлади?

Демак, ҳаммаси вакцина қачон тайёр бўлишига боғлиқ. Айни пайтда дунёнинг АҚШ, Хитой, Британия, Германия, Россия, Ҳиндистон каби ўнлаб давлатларида коронавирусга қарши вакцина яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. АҚШ ҳукумати камида 3 та компанияга моддий жиҳатдан ёрдам беряпти, вакцинани текширувдан ўтказиш жараёнини тезлаштириш бўйича енгилликлар берилган.

Мана шундай компаниялардан бири «Moderna» кеча инсонлар устида ўтказилган илк синовларнинг натижаларини эълон қилди. Унга кўра, коронавурсга қарши синовдаги вакцинани қабул қилган 45 беморнинг барчасида вирусни ўлдирувчи антитаначалар пайдо бўлган. Яъни, бу вакцина синовдан муваффақиятли ўтяпти, дегани. Синовнинг навбатдаги ва сўнгги босқичи шу ой охирида бошланиши кутиляпти. Унда 30 минг бемор иштирок этади.

Бу фақат АҚШдаги бир компания ўтказган синовнинг натижаси. Бундан ташқари, мамлакатда яна кўплаб компаниялар бошқа номзод вакциналар устида иш олиб бормоқда.

Масалан, АҚШнинг яна бир «Pfizer» компанияси Германиянинг «BioHtech» фирмаси билан ҳамкорликда иккита вакцина устида иш олиб боряпти. Шу ой бошида ўтказилган дастлабки инсон синовлари барча беморларда антителалар пайдо бўлганини тасдиқлаган. Бу вакцина шу йил охиригача тайёр бўлиши ваъда қилинмоқда.

Бундай синовлар нафақат АҚШда, балки дунёнинг кўплаб бошқа мамлакатларида ҳам давом этяпти. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, айни пайтда турли давлатларда 150 дан ортиқ вакцина устида иш олиб борилмоқда. Уларнинг 21 таси ҳозир инсонлар устида синов ўтказиш босқичида.

Вакцина ҳаммага етадими?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, шу йил охиригача синовдан муваффақиятли ўтган вакциналар сони қанчалиги маълум бўлади. Шундан сўнг уларни оммавий равишда ишлаб чиқариш жараёни бошланади. Вакцина қайси мамлакатда кашф қилинган бўлса, уни қайси давлат биринчи бўлиб молиялаган бўлса, табиийки, уни ўша давлат биринчи бўлиб олади. Масалан, АҚШ аллақачон 300 миллион дозага буюртма берган ва бу буюртмалар 2021-йил январгача тайёр бўлишини умид қиляпти. АҚШда жами аҳоли сони 328 миллион атрофида. 300 миллионта вакцина деярли барчани қамраб олишга етади.

Кўплаб давлатлар ҳозир синов босқичида турган вакциналар бўйича келишув ва шартномалар тузишни бошлаган. Яъни, вакцина ишлаб чиқарувчи компания ким билан шартнома тузган бўлса, биринчи навбатда уларга етказиб беради.

Олимларнинг фикрига кўра, 2021-йил охиригача бутун ер шари аҳолисини қамраб оладиган даражада вакцинани миллиардлаб дозада ишлаб чиқариш мумкин. Чунки қаердадир кашф қилинган вакцинани катта миқдорда ишлаб чиқариш учун Хитой ва Ҳиндистон каби фармацевтик ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлган мамлакатлар жалб этилади. Аммо вакцинани эрта қўлга киритиш бўйича давлатлар орасида рақобат бўлиши аниқ. Чунки вирус кенг тарқалаётган ҳозирги пайтда ҳар бир кун ва ҳатто бир соат ҳам қайсидир инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун имкониятдир.

Демак, Ўзбекистон ҳам ҳозирдан потенциал вакцина ишлаб чиқарувчи давлатлар ва компаниялар билан вакцина етказиб бериш бўйича келишув ва музокараларни бошлаши керак.

Беҳзод Мамадиев

 

Мавзуга оид мақолалар
1. Савол Бу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар ҳам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда. Жавоб quotЭнди давоми...

4788 18:41 / 24.03.2020
12. 261 ҳижрий йил У йилда Африкада, Шом ва Андалусия шаҳарларида шиддатли қимматчилик бўлди ва бошка шаҳарларда оммалашиб кетди. Унга кучли ўлат ва вабо уланиб давоми...

2884 17:05 / 16.07.2020
.Коронавирус ҳақиқий бир хатардир. Ундан сақланиш учун ўз уйимизда қолишимиз зарурлиги таъкидланмоқда. Мусулмон бўлиш жиҳатидан бизга нималар қилиш лозим Бу давоми...

3108 10:45 / 28.03.2020
Бир ҳаким зотдан Саодат нимаrdquo деб сўралганда Дунёдаги офият ва охиратдаги афвrdquo, деб жавоб берган эканлар. Дарҳақиқат, офият, саломатлик қанчалар улуғ саодат, давоми...

2881 11:00 / 26.06.2020
Аудиолар

131621 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52097 14:35 / 11.08.2021