1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Коронавирус ҳақидаги 9 та саволга Қуръони каримдан жавоблар

18:41 / 24.03.2020 4612 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Савол: Бу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар ҳам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда.

- Жавоб: "Энди Аллоҳ сизларнинг (юкингизни) енгил қилди, сизларда ожизлик борлигини билди" (Анфол сураси, 66-оят).

2. Савол: Ушбу касалликдан сақланишнинг йўли санитария- гигиена қоидаларига риоя қилишда экан. Биз буни қандай амалга оширамиз?

- Жавоб: "Юзларингизни ҳамда қўларингизни ювингиз" (Моида сураси, 6-оят).


3. Савол: Кийимларимиз орқали ҳам ушбу касаллик юқиши мумкин экан. Бундан сақланишнинг ечими қандай?

- Жавоб: "Либосларингизни пок тутинг!" (Муддассир сураси, 4-оят).


4. Савол: Зарурат бўлмаса ҳам кўчага чиқиш жоизми?

- Жавоб: "Ва ўзингизни ҳалокатга ташламанг!" (Бақара сураси, 195-оят).


5. Нима учун баъзи кишилар ушбу касаллик борасида тиббий тавсияларга риоя қилишмаяпти?

- Жавоб: "Бунга сабаб, улар англамайдиган қавм эканларидир" (Ҳашр сураси, 13-оят).


6. Савол: Уйда ўтириш (карантин) тадбиркорлар ва йирик корхоналарга катта иқтисодий зарар кўришларига сабаб бўлмоқда?

- Жавоб: "Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, (билингизки), яқинда Аллоҳ хоҳласа, ўз фазлу карами ила сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир" (Тавба сураси, 28-оят).


7. Айрим шахслардан ташкил топган гуруҳлар одамлар орасида қўрқув пайдо қилиш, ваҳима тарқатиш мақсадида ёлғон (интернет тилида “фейк”) хабарларни тарқатишмоқда. Уларни бу қилмишлари учун қандай атаймиз?

- Жавоб: "Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида мараз бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тўхтамасалар, албатта Биз сизни уларга қарши оёқлантирармиз, сўнгра улар (Мадинада) сиз билан бирга тура олмай қолурлар" (Аҳзоб сураси, 60-оят).


8. Баъзиларнинг фикрича, коронавирус инфекцияси душман томонидан лабораторияларда ишлаб чиқилган ва атайин тарқатилмоқда экан. Бу нарса уларнинг ҳийла ва найрангларидан бўлиб, бу орқали биз мусулмонларга зарба беришни мақсад қилишган экан?

- Жавоб: "Агар сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар қила олмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчидир" (Оли Имрон сураси, 120-оят).


9. Ниҳоят, ушбу машаққат ва муаммолардан ким бизни олиб чиқади?

- Жавоб: "Айтинг: «Сизларга у (бало)лардан ҳам, барча ғамлардан ҳам Аллоҳнинг ўзи нажот берур" (Анъом сураси, 64-оят).


Изоҳ:  Қуръони карим – бу Аллоҳнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Раҳмати бўлиб, у илоҳий бир муждадир.  Бу Китобни ўқиган сари янги-янги маънолар очилаверади ва қиёматга қадар бутун инсоният ҳаёт йўлини ёритувчи маёқ саналади.

Қуръони карим ҳаёт йўлида учраши мумкин бўлган ҳар қандай муаммо ва тўсиқларни ҳал қилувчи калит бўлиши мумкин, холос.

Заррача шубҳа йўқки, Аллоҳ томонидан нозил қилинган ва 114 сурадан иборат бўлган Қуръони карим кўп қиррали бўлиб, ўзида чексиз ва буюк ҳикмат сақлаган илоҳий китобдир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СОЛАТУЛ МУНЖИЯ ТУНАЖЖИЙНААСОЛААТУН НАРИЯ

42146 18:34 / 01.01.2020
Инсон умри давомида кўп неъматларнинг қадрига етмайди. Бетоб бўлмагунимизча соғликнинг, нотинчлик бўлмагунича тинчликнинг, ўлим эшик қоқмагунича ҳаётнинг... давоми...

2641 15:08 / 02.10.2020
2021 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони кўпчиликни ташкил этмоқда.Шу кеча кундузда юртимизда ушбу касаллик билан давоми...

3647 14:00 / 31.07.2021
Бу тасвирнома тарих ва таржима китобларида Ислом уламолари ва тарихчилари баён қилган .Амвос, ўлатидан то 9 асргача рўй берган ва вабо ва ўлатлар ҳақидаги давоми...

2693 17:07 / 15.07.2020
Аудиолар

121360 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42867 14:35 / 11.08.2021