1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Мен мусулмон бўлиб туғилмаганман

19:30 / 20.07.2020 4707 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ўлимдан сўнг бой ҳам, камбағал ҳам бир хил қабрда бўлади...».

Машҳур футболчи Поль Погба

Поль Погба - Европадаги энг машҳур футболчилардан бири. У 27 ёшида футболчилик фаолиятида катта ютуқларга эришди. Жумладан, Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018да Франция терма жамоаси билан чемпионликни қўлга киритди.

Мукофотлар ва унвонларнинг кўплигига қарамай, Ислом динига содиқлик унинг шахсияти, кучли феъл-атвори ва меҳнатсеварлигининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Поль Погба асли Ғарбий Африкада жойлашган Гвинея давлатидандир. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг қарийб 90 фоизи Ислом динига эътиқод қилади.

Ота-онаси Поль туғилишидан бир неча йил олдин Францияга кўчиб келиб, Парижнинг шарқий чеккасида Ланьи-сюр-Марн шаҳарчасида истиқомат қилишган. Поль, шунингдек, иккита катта эгизак ака-ука - Флорентин ва Матиас, барчаси футболга қизиқишган. Ўғилларининг спортда улкан ютуқларга эришишини истаган ота-онанинг қўллаб-қувватлаши туфайли ака-укалар ўз мақсадларига астойдил киришдилар. Ота-оналар фарзандларини болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ўқишга юборишди.

Поль онасига меҳр ва ҳурмат билан муомала қилади. Миннатдорчилик белгиси сифатида у 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги олтин медалини онасига тақдим этган.

Поль Погбанинг ҳозирги жамоаси «Манчестер Юнайтед» 2017 йилги Европа Лигасида ғолиб чиққандан сўнг, Маккага умра зиёратига бориб келди. Кейинги йили Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси билан ўйнашга тайёргарлик кўраётган Погба яна Каъба зиёратига борди.

Ислом дини унга бойлик ва шон-шарафни тўғри баҳолашга ёрдам беради. 2016 йилда Поль Погба дунёдаги энг қиммат футболчи деб топилди. У бу ҳақиқатни исломий камтарлик тамойилига асосланиб шундай изоҳлади: «Ўлимдан сўнг бой ҳам, камбағал ҳам бир хил қабрда бўлади. Шунинг учун, мен бу ҳақда ҳатто ўйламайман. Мен учун Ислом ҳамма нарсадир. Диним туфайли ҳамма нарсадан миннатдорман. Ислом мени ўзгаришга, ҳаётда кўп нарсаларни тушунишга мажбур қилди... Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши ўзгариш эди, чунки мен мусулмон бўлиб туғилмаганман... Ислом – терроризм эмас. ОАВда эшитадиган нарсалар аслида бошқа нарса. Бу ажойиб нарса. Ўзингиз кўришингиз мумкин. Ҳар ким ўзининг Ислом билан алоқаси борлигини сезиши мумкин. Менинг мусулмон дўстларим кўп бўлгани учун Исломни қабул қилдим. Биз доим дин ҳақида суҳбатлашамиз. Мен ўзимга кўп саволлар берардим ва кейин шахсий тадқиқотларимни бошладим. Бир куни дўстларим билан намоз ўқидим ва ажойиб лаззатни ҳис қилдим. Ўша кундан бошлаб мен намозимни канда қилмадим. Сиз кунига беш марта ибодат қилишингиз, Аллоҳга тавба қилиб, мағфират сўрашингиз ва бор нарсангиз учун миннатдор бўлишингиз керак. Бу дин мени жаҳолатдан қутқарди ва яхши инсон қилиб тарбиялади. Мен охират ҳақида кўпроқ ўйлай бошладим. Ислом инсониятга ва ҳамма нарсага ҳурмат динидир».

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Поль Погба
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда одамларни чалғитиб қўйган замонавий воситалар ndash компьютер дастурлари билан ишлаш илм деб ҳисобланадиган бўлиб қолди. Баъзилар улардан фойдаланиш давоми...

3227 17:06 / 29.02.2020
Исломдаги илмий кенгбағирлик васфида машҳур Амеркалик олим мистер Драбер қуйидагиларни ёзган эди .Хулофалар давридаги аввалги мусулмонлар Несторий насоролари давоми...

2779 10:05 / 22.10.2019
Айрим кишиларнинг ижтиҳод ва фатво мақомига илмий жиҳатдан тайёр бўлиш учун бир неча дирҳамларга сотиб олинадаган компьютер дастури кифоя қилади, деб ўйлашлари давоми...

2182 09:30 / 01.01.2021
Ким инсоний буюкликни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам англагандек англади Қайси инсон у зот етган комиллик мартабасига ета олди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

1536 15:54 / 17.10.2025