1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Исломга амал қилмаслик бутун дунёга зарар келтиради

10:05 / 22.10.2019 2150 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломдаги илмий кенгбағирлик васфида машҳур Амеркалик олим мистер Драбер қуйидагиларни ёзган эди: «Хулофалар давридаги аввалги мусулмонлар Несторий насоролари ва яҳудийлардан бўлган олимларни эҳтиром қилиш билан кифояланиб қолмаганлар. Балки, уларга улкан ишларни ишониб топширганлар. Уларни давлат мансабларига кўтарганлар. Ҳаттоки, Ҳорун ар-Рашид барча мадрасаларни текшириб туришни Ҳално ибн Мосавайҳга топширган. Олимнинг яшаган юртига, унинг динига қаралмас эди. Фақатгина унинг илм ва маърифатдаги маконатига қаралар эди».

Бу маънода ҳар қанча гапирсак шунча оз. Лекин, яна бир нарсага ишора қилмоғимиз лозим. Исломнинг бошқа динларга нисбатан бағрикенглик сиёсати, нафақат бошқа динларнинг бир-бирларига нисбатан, балки бир диннинг турли мазҳаблари орасидаги муносабатларидан ҳам яхши эди. Бу фикрнинг далили сифатида Исломий манбаларга эмас, Анатолия патриархи Буюк Михаилнинг гапларидан иқтибос: «Шу сабабдан қувват ва жабаруттда ёлғиз бўлган, башарнинг давлатини қандоқ хоҳласа шундоқ кетказиб, кимга хоҳласа шунга берадиган, пастни олий қиладиган интиқом худоси, қувватни ишга солган, канисаларимиз тортиб олган, барча роҳибхоналаримизни ўзиники қилиб олган, бизни бераҳимлик ила шафқатсиз равишда иқобга дучор қилган румликларнинг шаррини кўрганидан кейин жанубдан Ислом ўғилларни (мусулмонларни) бизни уларнинг қўли ила румликларнинг чангалидан қутқариш учун юборди. Ҳақиқатда, биз католик канисаларини қўлимиздан тортиб олиниши ва уларни Халқидания аҳлига берилиши туфайли ютқазган бўлсак ҳам канисалар уларни қўлида турган эди. Шаҳарлар арабларга тобеъ бўлганида сўнг, улар ҳар кимнинг қўлидаги канисани ўзига хос қилиб берилди. Ўша вақтда Ҳимснинг катта канисаси ва Ҳарроннинг канисаси биздан тортиб олинган бўлишига қарамай румликларнинг шафқатсизликларидан, озорларидан, бизга қарши ҳиқди-ҳасадларидан қутилиб, омонлик ва тинчликда бўлишимиз осон эмас эди».
Машҳур тарихчи Белазурий эса, ўзининг «Футуҳул Булдон» китобида Абу Ҳафс Димашқий Саъид ибн Абдулазиздан ривоят қилган қуйидаги гапларни келтиради: «Геракл мусулмонларга қарши кўплаб аскар тўплаб, Ярмук томон бостириб келаётганидан хабардор бўлган мусулмонлар Ҳимс аҳлига улардан олинган харожни қайтариб бердилар ва: «Сизларни ҳимоя қилишдан машғул бўлиб қолдик, ўзингиз бир иш кўрарсизлар», дейишди. Ҳимс аҳли эса: - Албатта, сизларнинг волийлигингиз ва адолатингиз биз учун ўзимиз яшаб турган зулм ва истибдоддан яхшидир. Сизга қўшилиб шаҳарни Геракл лашкарларидан мудофаа қиламиз», дедилар.

Шунда яҳудийлар ҳам туриб: - Тавротга қасамки, Гераклнинг омили фақат биз мағлуб бўлиб, тугамагунимизча Ҳимс шаҳрига кирмас», дейишди. Дарвозаларни ёпиб, қўриқлаша бошлашди. Мусулмонлар билан сулҳ тузган бошқа шаҳарларнинг насоро ва яҳудийлари ҳам шундоқ қилишди. Улар, агар Румликлар мусулмонлардан ғолиб келса, аввалги ҳол бошимизга яна келади. Шунинг учун, модомики мусулмонларнинг душмани бор экан ушбу ишда маҳкам турамиз, дейишди.

Аллоҳ кофирларни мағлуб, мусулмонларни ғолиб қилгандан сўнг, улар шаҳарларининг дарвозаларини очишиб, харожни ўтадилар».

Ҳа, Исломга амал қилмаслик фақат мусулмонларга эмас, балки бутун дунёга зарар келтиришини шу мавзудан фаҳмлаб олсак ҳам бўлади. Бу ҳақиқатни энг аввал мусулмонлар тушуниб етмоқликлари лозим.

Муаллиф
Драбер
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Франциянинг таниқли олимларидан Ламартиннинг мана бундай сўзлари бор .Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлсада, давоми...

3211 15:30 / 15.10.2020
Оламимиз Нуҳ кемасига ўхшайди. Унда озгина инсонлар, сонсаноқсиз ҳайвонлар яшашади.Сэмюел Батлер, инглиз ёзувчиси

2364 13:00 / 30.12.2021
Исломнинг ашаддий душмани жоҳил мусулмондир. У жоҳиллиги туфайли мутаассиблик қилади, ишлари билан ҳақиқий исломни ёмонотлиқ этади, яксон қилади. Оламни ислом шу экан, деган гумонга олиб боради. Аҳмад Дийдот

2891 16:29 / 29.08.2021
Илоҳиётчи профессор доктор Мустафо Қоратошнинг .Ифтор вақти, деб номланган кўрсатуви муқаддимасида коронавирус ҳақида шундай фикрларни билдириб ўтди.Кўрсатувга давоми...

4823 11:08 / 28.04.2020