1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христиан динида фирқаларга ажралиш (учинчи мақола)

17:06 / 04.07.2020 2626 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Настурий (Несториан) мазҳаби

Настурийлар мазҳаби 431 йилда Константинополда патриклик вазифасини бажарган Настурга нисбатан шундай номланади. У халифа Маъмун даврида фаолият олиб борган бўлиб, ўз даврининг номдор дин кишиси бўлган. Настур ҳақида, унинг Инжилни ўз раъйига кўра ўзгартирганлиги, Исо алайҳиссалом даъватига эргашганларга нисбатан исломдаги мўътазилийлар шариатга қандай хурофотларни қўшган бўлсалар, худди шундай бидъат ва янгиликларни сингдирганлиги айтилади. Бу мазҳаб мансублари диндаги асл тавҳид ёки шунга яқин бўлган бир эътиқодга қайтишга ҳаракат қиладилар. Настурнинг ўзи ҳам мазҳаби ҳақида шуларни айтган: «Марям ҳеч қанақа илоҳни дунёга келтирмаган. Чунки жасад (одам) дан фақатгина жасад (одам) гина дунёга келади. Зеро; махлуқ холиқни вужудга келтирмайди. Марям инсонни туққан. Лекин шунга қарамасдан Исо иккинчи бир кўринишда, барибир илоҳдир. Зеро Марям илоҳнинг онаси деб эмас, инсонларга Масиҳ бўлиб келган инсоннинг онаси деб тушинилади. Исога илоҳлик табиати, у дунёга келганидан кейин келган, яъни Исо туғилганидан кейин мажозий бир кўринишда иккинчи бир табиатга қовушган. Тангри ҳеч кимга ато қилмаган бу неъмат, фақатгина Исога насиб этган...».

Мазкур фикрлари билан Настур Исо алайҳиссаломда иккинчи бир табиат — илоҳлик табиати мавжудлиги эътиқодини ўртага ташлаган. Бу фикрни католик мазҳаби ҳам эътироф қилган. Аммо шарқий черковлар Исо алайҳиссаломда биргина инсонлик табиати борлигини айтиш билан Настурга қарши мухолиф бир кўриниш олган.

Бу нарса Настурнинг бидъат (уйдурма) ларидан деб билинган. Шунинг учун ҳам у ўз мансабидан четлаштирилган ва Константинополдан сургун қилинган. Лекин бу билан унинг мазҳаби йўқ бўлиб кетмаган. Бу мазҳабни Настурдан кейин Христиан дин олими, митрополит[7] (архиепископ) Барсуман деган шахс давом эттирган ва ривожлантирган. Кейинчалик бу мазҳаб шарқда ҳам ёйилган. Ҳатто ҳозирда ҳам бу мазҳаб Ироқ, Мавсул ва Жазира каби жойларда кенг тарқалган.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи .Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди, номли китобида қуйидагиларни ёзади .Адиблардан бири шундай давоми...

1448 14:27 / 15 апрель
Уйғониш даврига келиб аёлларнинг ҳаёт сарҳадлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Хотиржам, маърифатли, ҳур фикрли, жамиятда жилва қилиб турган, санъатга шайдо, давоми...

1854 15:33 / 20.04.2024
middot Ҳозирги Греция ҳудудлари o Ион ороллари o Додеканес ороллари o Корфу middot Далмация Истрия билан бирга, ҳозир Словениянинг бир қисми middot Албания middot давоми...

1042 13:49 / 26 январь
Оврўпа халқлари устидан черковнинг ҳукмронлиги янада кучайган пайт... Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида инсон чидаб бўлмайдиган ҳолат ҳукм сурар эди. Ўта бузилган динни давоми...

4439 14:41 / 02.01.2019
Аудиолар

211079 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130338 14:35 / 11.08.2021