1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Уйғониш давридаги дунёқараш (иккинчи мақола)

15:33 / 20.04.2024 1925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйғониш даврига келиб аёлларнинг ҳаёт сарҳадлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Хотиржам, маърифатли, ҳур фикрли, жамиятда жилва қилиб турган, санъатга шайдо, ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбатдош бўла оладиган аёлнинг юксак тимсоли шакллантирилади. У сочлари, елка-бўйини, билакларини очиб, ҳашамдор либослар ичра, ўзига оро берган холда ўзининг гўзаллигини намойиш қилишга ҳаракат қилади. Либосларга тилла, кумуш иплар билан кашта тикиш, қимматбаҳо тошлар ва нафис тўрлар воситасида безак бериш урф бўлади. Гўзал, ясанган, марифатли аёл ўз жозибаси, латофати билан дунёни мафтун қилишга, унга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади.

Идеал сифатида хипча бел, хафақон чеҳра, сўниқ нигоҳ, итоаткор, ибодат таъсирида тарбия топган аёлларни маъқул кўрган Ўрта асрдан фарқли ўлароқ, Уйғониш даврида жисмоний бақувват нозанинлар тимсолига урғу берилади. Бу вақтга келиб дуркун аёл қомати қадрлана бошлайди. Асл аёл зотини гавдалантирувчи, насл давомчиси тимсоли сифатида ҳомиладор аёллар гўзаллик намунаси ва эстетик жиҳатдан мафтункор ҳисобланган. Жисмоний куч, ички ирода, мақсад сари интилиш, эътироф ва шуҳратга эришиш эркак кўркамлигининг аломатлари саналган. Ренессанс даври инсоннинг ўзига хослигига асосланган гўзалликни талқин қилишнинг турли шаклларини яратди.

Буларнинг барчаси Уйғониш даврида руҳий фаолиятнинг асосий кўриниши бўлган санъатнинг жамият ҳаётида роли ошишига олиб келди. Бу ўша давр инсонлари учун ҳудди Ўрта асрларда дин, Янги замон учун фан ва техника бўлгани каби муҳимлик касб этди”.

- Авваллари черков ҳамма нарсага эга чиқиб, олдинги ширк динларга оид ва жамиятдаги мавжуд кўп нарсалар - меъморчилик, ҳайкалтарошлик, рассомлик, мусиқо, қўшиқ, саводхонлик кабиларни черковга киритилган эди. Мазкур соҳалардаги кишилар фақат черков учун хизмат қилар эдилар.

Уйғониш даврига келиб, ўша санъат соҳаларининг барчаси черковдан чиқарилди. Уларнинг эгалари черковдан озод бўлган ҳолда фаолият олиб боришни бошладилар. Бошқача қилиб айтилганда қадимда динийлаштирилган нарсаларни қайтадан дунёвийлаштириш бошланди.

Европада аввал черковнинг ҳадсиз ҳисобсиз мулклари, хусусан ерлари дунёвийлаштирилди. Кейин меъморчилик, ҳайкалтарошлик, рассомлик, мусиқо, қўшиқ, саводхонлик кабиларни дунёвийлаштиришга ўтилди. Рассомчиликни қай тарзда дунёвийлаштирил -ганини қисман аввалги иқтибосда кўрдик.

Қолган соҳаларни ҳам шунга ўхшаб дунёвийлаштирилди. Аввал антик – қадимий маданиятга қайтиш даъвоси билан уларни черковдаги ҳолатидан бир оз ўзгартирилди. Кейин эса, мазкур соҳаларни аста – секин гуманизм, эркинлик, реализим ва бошқа измлар асосида борган сари черковдан узоқлаштириб, кўнгилхуши, ўйин кулги, шаҳвоний истак, эротика ва порнографияга айлантирилди. Санъат ва адабиётнинг тури ва номи кўпайди. Уларнинг ҳаммасида диндан қочиш, одамнинг нафсини қондириш шиори устин бўлди.

Ушбу йўналиш ҳамма жабҳаларга тарқалди. Фалсафа натурфалсафага айлантирилди. Бу бирикима лотинча natura – табиат сўзидан олинган бўлиб, табиатни онг билан тафсир қилишни англатади. Албатта табиатни ўрганиш яхши. Аммо Аллоҳ таолони инкор қилган ҳолда табиатни ўрганиш ҳалокатли экани айни европа уйғониш даври натурфалсафасида ўз самарасини берди. Уйғониш даврининг файласуфлари антик давридаги ўз устозлари изидан бориб табиатни Аллоҳ таолонинг ўрнига қўядиган бўлишди.

Бунинг натижасида уларнинг илмий изланишлари ҳам Аллоҳ таолога куфр келтириш билан «тож» кийди.

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мунтазам равишда хорижий хабарларни, хусусан Оврўпага оид янгиликларни кузатиб бораётган одам, динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётганига гувоҳ давоми...

8721 18:45 / 02.02.2019
1217ndash1221 1215 йилда Иннокентий III Ғарбни янги салб юришига чақирди, унинг меросхўри Гонорий III 1216ndash1227 1216 йилда мазкур чақириқни такрорлади. 1217 йилда Венгрия қироли давоми...

2396 15:28 / 27.10.2023
Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом менга .Хўжайинингнинг олдига бориб, ўзингни сотиб олишга у билан келиш, мукотаба шартномаси туз, дедилар. Хўжайин билан қудуқ давоми...

2350 18:30 / 31.03.2021
Насронийларнинг аксарияти Инжил бевосита Ийсонинг ҳаётига гувоҳ бўлганлар томонидан ёзилган, деб ҳисоблашади. Шунинг учун бу китоблар Ийсонинг ҳаёт йўли ва давоми...

4784 19:15 / 15.01.2019