1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Бешинчи салб юриши

15:28 / 27.10.2023 2398 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(1217–1221)

1215 йилда Иннокентий III Ғарбни янги салб юришига чақирди, унинг меросхўри Гонорий III (1216–1227) 1216 йилда мазкур чақириқни такрорлади. 1217 йилда Венгрия қироли Эндре II қўшин билан Фаластинга келди. 1218 йилда бу ерга икки юздан зиёд кемаларда Фрисландия ва Рейнбўйи Германиясидан салбчилар келишди. Худди шу йили Қуддус қироли Жан де Бриен ва учта диний-рицарлик ордени буюк магистрлари қўмондонлигидаги жуда катта қўшин Мисрга бостириб кирди ва Нил дарёси этагидаги муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Димёт қалъасини қамал қилишди. 1219 йилнинг ноябрида қалъа забт этилди. Папа легати кардинал Пелагий талабига кўра салбчилар Миср султони ал-Комилнинг Димётни Қуддусга алмаштириш тўғрисидаги таклифини рад этишди ва Қоҳирага ҳужум бошлашди, бироқ мисрликлар қўшини ва Нил тошқини орасида исканжада қолиб кетишди. Беталофат чекиниш имконини қўлдан бермаслик учун улар Димётни қайтаришга ва Мисрдан чиқиб кетишга мажбур бўлишди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дин Халверзондан олинган иқтибосга кўра .Файласуф Рене Декарт 15961650 .пирронизм, деб аталган ҳаракатни танқид остига олиб, Черковни ҳақиқат манбаидан яна ҳам давоми...

2640 15:57 / 20.05.2024
Уйғониш даврига келиб аёлларнинг ҳаёт сарҳадлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Хотиржам, маърифатли, ҳур фикрли, жамиятда жилва қилиб турган, санъатга шайдо, давоми...

1926 15:33 / 20.04.2024
Хулласи калом мазкур ноқулай ҳолатдаги дин Рим империяси ҳудудларида ва унинг кучи ва таъсири остида дунёнинг бошқа тарафларида ҳам кенг тарқалди.Император давоми...

5698 14:40 / 17.12.2018
Оврўпа халқлари устидан черковнинг ҳукмронлиги янада кучайган пайт... Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида инсон чидаб бўлмайдиган ҳолат ҳукм сурар эди. Ўта бузилган динни давоми...

4493 14:41 / 02.01.2019