1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жалолиддин Суютий: 40 ёшга қадар 500 дан ортиқ асар ёзиб улгурган ноёб иқтидор соҳиби

15:07 / 30.06.2020 3000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёнинг машҳур нашрларида энг кўп ўқилган китоблар ва энг машҳур муаллифлар рўйхатини эълон қилиб бориш анъанаси бор. Масалан, «Барча замон ва халқларнинг энг машҳур 100 китоби» каби. Яқинда шундай маълумотлардан бирини ўқиганимда биринчи ўринга Лев Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» романи қўйилган экан. Қолганлари ҳам Жорж Оруэлл, Уильям Фолкнер, Ральф Эллисон, Виржиния Вульф каби ғарблик ёзувчилар асарлари бўлиб, уларнинг кўпини бизнинг ўқувчилар на муаллифи ва на асарини танишмайди. Рўйхатда шарқдаги машҳур асарлар ҳақида умуман сўз йўқ экан. 

Ушбу бирёқлама маълумот менда тарих давомида ўзимиздан етишиб чиққан буюк муаллифлар ва уларнинг асарлари ҳақида манбалар излашга ундади. Дастлабки натижалардан бири ҳақида танишсак. Имом Жалолиддин Суютий. Буюк имом, муҳаддис ва муфассир. 

Оталари аҳли илм бўлган. Тез ёзиш масаласида катта мўъжиза бўлганлар. Бир кун оталари оналарига бир китобни келтиришни буюрдилар. Китобга кетаётиб, тўлғоқ тутиб қолади ва китоблар орасида Жалолиддин туғилади. Шундан имомга «Ибнул кутуб», яъни китоблар фарзанди, лақаби берилган.

У кишининг ёзган асарлари 600 тага етган бўлиб, ўтказган ҳар бир кунлари учун ўттиз саҳифадан тўғри келарди. Жалолиддин Суютий шулар билан бир қаторда ҳадисларни хам имло қилар ва масалаларни чиройли услубда ечар эдилар. Икки юз минг ҳадис ёдлаганлар. «Агар бундан кўп ҳадис топганимда, уни ҳам ёдлардим», деганлар.

Суютий ҳижрий 849 йил ражаб ойи Мисрнинг Қоҳира шаҳрида таваллуд топганлар. Беш ярим ёшга етганда оталаридан етим қоладилар. Саккиз ёшларида Қуръони Каримни тўлиқ ёдладилар. «Умдатул Қорий», Имом Нававийнинг «Минҳож», Ибну Моликнинг «Алфия» китобларини ёд олганлар.

Илм ўрганиш мақсадида Шом, Яман, Ҳижоз ва Ҳиндистон каби шаҳарларга сафар қилганлар ва у ердаги замонасининг етук олимларидан турли фанларга оид илмларни таълим олганлар. Кейинчалик Мисрга қайтиб келиб илмий ижодларини бошлаганлар.

Жалолиддин Суютий ўз замонасининг энг билимдонларидан бўлиб, ҳадис илмини, ровийларни, санадини, матнини унданда яхшироқ биладиган ва яхшироқ исбот қиладиган олим йўқ эди.

У зотнинг шогирдларидан Довудий у ҳақида шундай дейди: «Жалолиддин Суютий 51 олимни ўзларига устоз деб билиб, улардан илм ўрганганлар. Ёзган асарлари 500 тадан ҳам ошиб кетган ва бу асарлар одамлар эътиборини қозонган. Суютий шундай тез ва баракали ёзар эдиларки, бир кунда 3 та рисолани таълиф ва таҳрир қилардилар».

Тафсири Жалолайн ҳақида

Тафсири Жалолайн тафсирларнинг улуғларидан ҳисобланади. Бу тафсир икки буюк имомлар- Жалолиддин Маҳаллий ва Жалолиддин Суютий каби замонасининг етук олимларига тегишли.

Жалолиддин Маҳаллий раҳматуллоҳи алайҳ Каҳф сурасининг аввалидан бошлаб, Нос сурасининг охиригача тафсир қилдилар. Сўнгра Фотиҳа сурасини тафсир қилиб тугатганидан кейин вафот этдилар.

Аммо Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳ устоз вафотидан сўнг китобни ниҳоясига етказди. У киши Бақара сурасидан бошлаб Исро сурасининг охиригача тафсир қилдилар. Фотиҳа сурасининг тафсирини эса устозлари Жалолиддин Маҳаллийнинг тафсирлари охирига қўйдилар.

«Тафсири Жалолайн»ни бошидан охиригача ўқиб чиққан киши Жалолиддин Суютийнинг маҳоратларига қойил қолмасдан иложи йўқ. Чунки, икки Жалолиддиннинг ёзган тафсири ҳамма кўринишда бир хил бўлиб, худди битта олим ёзганга ўхшайди.

Ушбу тафсирнинг услуби ғоятда гўзал, қисқа ва ниҳоятда нозик иборалар билан баён қилинган. Суютий ҳам худди шу услубда, яъни кенгайтирмасдан давом эттирганлар.

Ўзларининг маълум қилишларича, тафсирнинг қолган ярмини 40 кунда, яъни Рамазон ойининг бошида бошлаб, Шаввол ойининг 10 чисида якунига етказганлар. Ўша пайтда у кишининг ёшлари 22 да эди. 

Ёшлари 40 етганда фатво ва дарс бериш ишларини тарк этиб, ибодатга узилганлар ва китоблари таҳририга киришганлар. 911-ҳижрий сана, жума тонгида вафот этганлар.

Манбалар: quran.uz., islaminstitut.uz, arabic.uz

Бобур Аҳмад

Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Таҳажжуд намози кечанинг қайси қисмига тўғри келишини ёки қайси соатда ўқиш лозимлигини айтсангиз.Жавоб Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм давоми...

8672 20:00 / 01.04.2020
Тасаввур қилинг, вафот этяпсиз. Охирги лаҳзаларингиз. Яшаган умрингиз кўз олдингиздан ўтяпти. Шунда қандай нарсалар хаёлингиздан ўтган бўларди. Ўйлаб давоми...

3173 15:45 / 31.08.2019
Устундан айрилди Ислом минори,Қулаб тушди диннинг фақих чинори.Энди армон унинг нурли дийдори,Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

2515 16:15 / 15.04.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар Роббимдан бўлак яна бир дўст тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни дўст тутган бўлардим, деганларида Абу Бакр давоми...

3766 10:30 / 01.01.2021
Аудиолар

211046 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130306 14:35 / 11.08.2021