1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳақли эътироф

20:27 / 22.05.2020 3989 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг ўн куни ўтар-ўтмас, андижонлик устозим Аҳмаджон домла Боғишамолий ҳафизаҳуллоҳ телефон қилиб қолдилар. Устозим Андижоннинг таниқли ва машҳур, парҳезкор ва тақводор уламоларидан ҳисобланадилар. «Телевизорда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг маърузаларини ҳар куни ифторлик пайти кўряпсанми?» деб сўрадилар. Табиийки, «Ҳа», деб жавоб бердим. Шунда устозим Аҳмаджон домла Боғишамолий ҳафизаҳуллоҳ: «Кўрмаётган бўлсанг, кўриб бор. Мен кўриб боряпман. У ҳақиқиқатдан ҳам шайх, олим, илми денгиз, билими чуқур уламо бўлган экан. Афсуски, биз унинг тириклигида қадрига етмаган эканмиз. Уни билмадик, уни қадрлай олмай қолдик, билмай қолдик. Илм деган ҳам шунчалик кўп бўлар эканми?! Унинг оятлардан, ҳадислардан тўхталиб қолмасдан далил келтираётганига, тарихий воқеаларни тартиб билан, чалкашмасдан гапираётганига эътибор бер», дедилар. Мен бу ерда устозимнинг гапларига ҳеч нарса қўшмасдан, бўрттирмасдан, камайтирмасдан келтирдим.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, устозимиз, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи давримизнинг улуғ ва катта уламоларидан эди. Унинг халқимиз ва динимиз йўлида қилиб кетган улуғ ишлари барча буюк инсонлар сингари тўхтамасдан ҳалигача давом этиб келяпти. Иншааллоҳ, у зотнинг илм-ирфонлари Қиёматгача боқийдир. Афсуски, менинг бу устозим айтганидек, ўз даврининг айрим кимсалари у зотни билолмай қолди, қадрига ета олмай қолди, ҳатто бугунги кунгача уни сўкадиганлар, у зот ҳақида бўлмағур гаплар билан тилга оладиганлар топилиб турибди. Айрим кишилар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ билан бирга чин дилдан гаплашиб кўрмасдан, у зот билан бирга бўлмасдан, суҳбатларида узоқ муддат қатнашмасдан, тушунмовчиликларни бирга ўтириб, муҳокама қилиб олмасдан, камчиликларни бирга бартараф этиш йўлида ҳамкорлик қилмасдан туриб, орқаваротдан гап-сўз тарқатиб юрганлар ҳам бўлган эди. Ҳақиқат эса ҳеч қачон синмайди, йўқ бўлмайди. Тиллани қанчалик чуқур кўмманг, ялтираб, зоҳир бўлиб чиқиб келаверади ва ҳеч қачон қадри йўқолмайди. Аллоҳнинг барҳақ уламолари эса Аллоҳнинг дини йўлида вафотларидан кейин ҳам хизмат қилаверадилар. «Динга хизмат қилиш» дегани мана бундоқ бўлибди!

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, биз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга шогирд бўла олдик, у зотга муҳаббат қила олдик, у зотнинг эътироф ва олқишларига эга бўлиб қолдик. Сиз ҳам унинг даврида яшаганингизга, у зотнинг маъруза ва насиҳатларини эшитганингизга ва ҳалиям эшитаётганингизга шукр қилсангиз арзийди. Аллоҳ дунёдан ўтиб кетган барча устозларимизни раҳмат қилсин, ҳаёт кечираётган устозларимизни эса Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин!

Ҳамидуллоҳ Беруний

Муаллиф
Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
Ийсо ибн Юнус раҳимаҳуллоҳ Маккага келди. Масжидул Ҳарамда одамлар уни ўраб олишди. Шунда Фузайл ибн Иёз ўтиб қолиб, яқин келди ва .Дўстим, қалбингга ҳушёр бўл, давоми...

1910 07:10 / 26.08.2019
Бир киши садақа беришни ният қилиб, садақасини бир одамга берибди. Кейин билса, ўша одам ўғри экан. Одамлар Кечаси ўғрига садақа қилишибдиrdquo, деб гапириб юришди. давоми...

3276 08:00 / 31.12.2018
Абул Фазл Аббос ибн Фараж Риёший Басрий ҳикоя қилади Асмаъий асл исми Абдулмалик ибн Қарийб ибн Абдулмалик ибн Али Асмаъий Абу Саъийд Басрий бўлиб, 216 ҳижрий давоми...

4577 15:00 / 07.06.2019
Ислом дини мўминмусулмонлар турли шахсий ва ижтимоий муносабатларда бирбирларига озор бермасликларига даъват этади. Акс ҳолда қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолишлари давоми...

3649 11:00 / 11.01.2019