1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Насиҳат: Кунлар тез ўтмоқда...

17:06 / 03.06.2020 3149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Бошимни ёстиққа қўйиб қўймас тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмас ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: «Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир», деб айтаман.

- Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез содир бўлмоқда. Шундай экан, солиҳ амалларни бажаришга шошинглар, бир бирингизга салом беринг, азон айтилганида муаззин билан қайтаринг, беш маҳал намозни вақтида адо этинг, нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг, қариндош уруғлар билан алоқани тикланг, сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг, одамларга табассум қилинг, Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг, садақа қилинг, тасбеҳ, истиғфор, такбир айтинг, рўза тутинг, Набий алайҳиссаломга салавот айтинг, қалбларингизни охиратга боғланг, дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар..!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Намозда қироат, зикр, муножот ва бошқа амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам қалб давоми...

4379 17:45 / 22.04.2019
Ҳасад динимизда қаттиқ қораланган иллатлардан биридир. Ҳасад ndash бировдаги неъматнинг ундан кетиб, ўзига келишини хоҳлашдир. Бу неъмат хоҳ дунёвий бўлсин, хоҳ давоми...

3583 13:30 / 02.05.2019
Ва одамлардан .Аллоҳга иймон келтирдик,, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар давоми...

4579 10:00 / 03.06.2019
Абдулазиз ибн Марвон Дамашққа ҳоким бўлиб борганида умавийлар ичида ундан кўра фасоҳатли гапирадиган, кучли баён қиладиган одам йўқ эди. Бундан бехабар давоми...

2281 08:03 / 11.12.2020