1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абдулазиз ибн Марвоннинг холислиги

08:03 / 11.12.2020 2266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулазиз ибн Марвон Дамашққа ҳоким бўлиб борганида умавийлар ичида ундан кўра фасоҳатли гапирадиган, кучли баён қиладиган одам йўқ эди. Бундан бехабар дамашқликлар унинг бошини айлантирмоқчи бўлишди, «Бошқарувга уқуви йўқ бола экан, жим ўтириб, айтганимизни эшитади», дейишди. Аъёнлардан бири туриб, «Аллоҳ амирнинг ишларини ўнгласин, сизга бир маслаҳатим бор», деди. «Яхши, мен ҳали иш бошламасимдан, ҳали сўрамасимдан берадиган бу маслаҳатинг қандай маслаҳат экан?» деди Абдулазиз. У: «Менинг бир ёмон, итоатсиз қўшним бор» деб, қўшнисида йўқ айбларни ҳам санаб кетди. Абдулазиз ибн Марвон: «Сен Аллоҳдан қўрқмадинг, қўшнингни икром қилмадинг, қўшничилик ҳаққини муҳофаза қилмадинг. Хоҳласанг, айтганларингни текшириб кўрамиз. Агар рост айтган бўлсанг, ҳузуримизда бу гапларинг сенга фойда бермайди. Агар ёлғон айтган бўлсанг, сени жазолаймиз. Бизнинг кетишимизни истасанг, ўзингни ҳам кетказамиз», деди. У: «Йўқ, менинг кетишимга рухсат беринг», деб ялинди. «Хоҳлаган тарафинга кет. Аллоҳ сенга мададкор бўлмасин. Сен жуда ёмон одам экансан», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3651 12:01 / 02.11.2018
Олимлар чумолилар дунёсини узоқ ўрганганларидан сўнг, уларнинг ҳаёти кўп сирларга тўлалигини таъкидламоқдалар. Ана шу сирлардан бири чумолиларда урушиш, давоми...

4340 11:06 / 05.11.2020
Ассалому алайкум, қадрли мўминмусулмонларМаълумингизки, Тошкент вилояти вакиллигининг бош имомхатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг икки ҳафтадирки тоблари йўқ. давоми...

1519 20:19 / 11.09.2020
Зиёд ибн Ҳассон халифа Умар ибн Абдулазизнинг ўғли Абдулмаликнинг дафнида қатнашди. Умар ибн Абдулазиз тупроқ ташлашни бошлаб берди. Одамлар маййитни кўмишди, давоми...

3393 07:10 / 13.05.2019