1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазондан сўнг нима қиламан? (бешинчи мақола)

09:00 / 20.05.2021 2178 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хайрия амалларига нафақа қилиш ва фақирларга ёрдамлашиш

Рамазон ойида хайрия амалларини бажаришни одат қилган мусулмон бу хайрли ишларини Рамазондан сўнг ҳам давом эттириши лозим бўлади. Ўз молининг маълум қисмини имкон қадар муҳтож ва фақирларни қўллашга сарфлайди. Бу сабабли бойлар ва камбағаллар орасида улфатчилик ва меҳр-оқибат кенг тарқалади. Ҳар бир мусулмон билиши лозимки албатта, Аллоҳ таоло бу сарфланган маблағни унинг саломатлиги ва фарзандлари ҳамда молларида ўрнини тўлдиради. Бу борада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзта дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган битта донга ўхшайди (қилинган битта яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишорат қилинмоқда). Аллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир”. (Бақара сураси, 261-оят).

“Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У энг яхши Ризқ бергувчидир”. (Сабаъ сураси, 39-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло деди: “Эй Одам боласи нафақа қилгин сенга нафақа қиламан”.

Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бевалар ва мискинлар ёрдамига шошилган Аллоҳ йўлида жиҳод қилган каби ёки кечаси қоим бўлиб кундузи соим бўлгани кабидир”.

Бухорий ривоят қилган.

Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Уч нарсага қасам ичиб айтаман ёдлаб олинглар: “Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар”.

Термизий ривоят қилган.

(Давоми бор)

Манба: islamtoday.net

Муҳаммадали таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
21. Қиёмуллайл ва таҳажжуд фазилати.Қиёмуллайл ndash кечани ибодат билан бедор ўтказишнинг фазилати жуда ҳам кўп. Аммо Рамазон кечаларида ибодат қилишнинг алоҳида давоми...

1905 17:50 / 01.05.2020
Аллоҳ таоло Аср сурасида марҳамат қилади .Аср билан қасамки, инсон зиёндадир. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бирбирларини ҳақ йўлга давоми...

2867 11:00 / 04.07.2022
Абу Ҳурайра Яманнинг Давс қабиласидан эдилар. Исломдан олдинги исмлари Абдушшамс ибн Сохр эди. Исломга кирганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4884 09:00 / 23.05.2021
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Бу улкан ҳақиқат Қуръони каримда кўп марта таъкидланган. Жумладан Аллоҳ таоло .Аъроф, сурасида давоми...

3580 19:27 / 02.06.2020