1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (тўққизинчи мақола)

17:50 / 01.05.2020 1826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

21. Қиёмул-лайл ва таҳажжуд фазилати.

Қиёмул-лайл – кечани ибодат билан бедор ўтказишнинг фазилати жуда ҳам кўп. Аммо Рамазон кечаларида ибодат қилишнинг алоҳида фазилати бор. Шу боис, бунга ҳадисларда қайт-қайта тарғиб қилинган.

Барча Саҳиҳ тўпламларда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазоннинг кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.

22. Ифторлик фазилати.

Ифторлик бир қараганда кечки таомланиш. Аммо шу оддий таомланиш рўзадор шахс учун буюк фазилатлар, хурсандчилик ва хайру-барака омилига айлантирилган. Ҳатто барча пайғамбарлар ифторлик қилишга буюрилганлар.

Имом Табароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз – пайғамбарлар жамоаси ифторни эрта қилишга ва саҳарликни кечга суришга буюрилганмиз», деганлар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда жумладан шундай дейилади: Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай. Ифтор қилганда суюнгай ва қачон Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила суюнгай», деган».

Имом Бухорий Сaҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудaн ривoят қилaди:

«Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Oдaмлaр мoдoмики ифтoргa шoшилaр эканлар, яхшиликдa бўлиб бораверaдилaр», дeдилaр».

Имом Табароний Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар ифторлик вақтида Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиганлари бўлади», деганлар.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Ҳузайфа ибн Ямонни учратиб қолиб, .Тонгни қандай қарши олдингиз, эй Ҳузайфа, дедим. Ҳузайфа .Фитнани давоми...

3571 07:30 / 09.04.2019
2891 t r . ,. 2891. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир бўғим учун ҳар куни садақа лозимдир. давоми...

2456 10:00 / 07.07.2019
Амр ибн Атабанинг мавлоси айтади .Саратоннинг иссиқ куни эди. Бир куни уйғониб, Амр ибн Атабани қидирдик. Қарасак, у тоғда саждада турар, устига эса бир булут соя давоми...

1981 08:00 / 09.01.2020
Абу Бакр ибн Абу Марямдан ривоят қилинади .Вафо ибн Бишрни тушимда кўриб, .Сизга қандай муомала қилинди, деб сўрадим. .Барча ҳаракатлардан кейин нажот топдим,, деди. давоми...

2185 08:10 / 22.10.2019
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021