1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (ўн еттинчи мақола)

15:00 / 18.05.2020 1697 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

40. Рамазон каффоротдир. Рамазон ойи олдинги гуноҳларни ўчириб юборадиган ойдир.

Имом Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.

Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса «Албатта, Аллоҳ таборака ва таоло сизларга Рамазоннинг рўзасини фарз қилди, мен эса унинг кечаларини ибодат билан ўтказишни сизга суннат қилдим. Ким иймон билан, савоб умидида унинг рўзасини тутса ва кечаларини ибодат билан ўтказса, гуноҳларидан онаси туққан кундагидек тоза бўлади», дейилган.

Имом Бухорий Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Кишининг фитнага учраши ўз аҳли, моли, фарзанди ва қўшниси сабабли бўлади. Уни намоз, рўза, садақа, (яхшиликка) буюриш ва (ёмонликдан) қайтариш ўчиради», дейилган.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Шоирлар амири Аҳмад Шавқий оғир беморликка учради. Ҳаётининг охирги кунларида ходими унинг зиёратига фазилатли шайх Муҳаммад Аҳмадий Завоҳирий ташриф давоми...

2214 11:00 / 13.01.2022
.Ақийда, сўзи арабча .ақада, феълидан олинган бўлиб, .бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш, деган маънони англатади. Бу сўзнинг жами кўплик шакли .ақоид, бўлади. давоми...

1846 19:00 / 15.02.2020
Язид ибн Ҳорун айтади .Восит шаҳрида қозиликка ишончли бир муҳаддис тайинланди. У қозилик қилаётган даврда бир киши усти ёпиқ, муҳрланган ҳамён бир одамга давоми...

3005 08:00 / 22.09.2020
Мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг саховати ўз даврида тилларда достон бўлган. У киши тижорат билан кун кўргани, тижоратида ҳалоллиги давоми...

2820 09:10 / 27.02.2019