1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Менга ўзимнинг пулларим керак

08:00 / 22.09.2020 2935 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Язид ибн Ҳорун айтади: «Восит шаҳрида қозиликка ишончли бир муҳаддис тайинланди. У қозилик қилаётган даврда бир киши усти ёпиқ, муҳрланган ҳамён бир одамга омонатга бериб, ичида минг динор борлигини айтиб кетди. Ҳамённи олиб қолган одам эгаси бир неча йил йўқ бўлиб кетгани учун уни ўлди деб ўйлаб, омонатдаги молни ишлатиб юбормоқчи бўлди. Ҳамённинг тагини йиртиб, динорларнинг ўрнига дирҳамлар солиб, аввалгидек қилиб тикиб қўйди. Кутилмаганда омонатнинг эгаси келиб, омонатини талаб қилиб қолди. Олиб қолган одам унга усти ёпиқ, муҳрланган ҳамённи қайтариб берди. Ҳамён эгаси уйига бориб, ҳамённи очса, ичидаги динор эмас, дирҳамлар солинган. У ҳалиги одамнинг олдига қайтиб келиб, «Аллоҳ сенга офият берсин. Пулларимни қайтариб бер. Ҳамёнда динор бор эди, ўрнида дирҳам турибди», деди. Омонатни олиб қолган одам буни инкор қилиб, қозига боришни таклиф қилди. Қози маҳкамага гувоҳларнинг ва учинчи томоннинг ҳам келишини сўради. Иккала тараф ҳам келгач, қози ҳамён эгасига: «Сен бу кишига қачон омонат бергансан?» деди. У: «Ўн беш йил бўлди», деди. Қози дирҳамларни олиб, зарб қилинган санасини ўқиди. Ҳамёндаги дирҳамлар икки йилу уч ой олдин зарб қилинган экан. Шу тариқа омонат сақлаган кишининг хиёнати очилиб қолди. Қози динорларни эгасига қайтариб берасан деб ҳукм қилди. Динорлар эгасига қайтарилди, омонатга хиёнат қилган кишига эса «хоин» деб ҳукм чиқарилди. У Воситдаги ерларини сотиб, бу юртдан бош олиб чиқиб кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ бошқа бир ривоятда .Умматимнинг давоми...

4784 09:00 / 09.05.2021
Абу Бакр ибн Муслим Ҳадрамийнинг ўлим соати яқинлашди. У зот Қуръон тиловат қила бошладилар. Тоҳа сурасининг .Мен эса рози бўлишинг учун Сен томон шошдим, Роббим, давоми...

2843 08:14 / 13.06.2020
Кўпчилик катта фақиҳ имомлар, муҳаддислар ва мужтаҳидлар томонидан Исломнинг мадори деб аталган ҳадиси шарифлардан бири қисқача қилиб .Зуҳд ҳадиси, деб давоми...

2509 18:40 / 29.01.2019
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир.Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4117 13:02 / 14.12.2018
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021