1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Иззат тиласанг, хорликка тайёр тур

08:00 / 20.04.2020 1942 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яҳё ибн Яҳё айтади: «Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб, «Эй Абу Муҳаммад, хотинимдан шикоят қилмоқчиман. Мен унинг назарида энг паст, ёмон кишига айланиб қолганман», деди. Суфён узоқ ўйга толди. Кейин бошини кўтариб, унга: «Балки хотинингдан сени янада кўпроқ иззат-икром қилишини талаб қилгандирсан?» деди. У: «Тўғри, эй Абу Муҳаммад!» деди. Суфён: «Ким иззат талаб қилса, хорлик билан синалади. Ким мол-дунё учун ҳаракат қилса, фақирлик билан синалади. Аммо ким дин учун ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло дини сабабли унга иззат ва мол-дунёни ҳам қўшиб беради», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Аввало, Қуръони карим ва Суннатдаги насиҳатларнинг кўпчилиги эркакларга қаратилганини эслатишимиз лозим. Аммо, шу билан бирга, алоҳида уларга қаратилган давоми...

4481 11:00 / 15.03.2023
Устоз Муҳаммад Курдали .Кунузул аждад, номли китобида имом ибн Жарир Тобарийнинг таржимаи ҳоли тўғрисида қуйидагиларни айтган .Айтилган хабарларга кўра, у зот давоми...

2207 13:00 / 26.07.2019
Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг давоми...

2094 07:10 / 30.09.2019
Абдулмажид ибн Абдулазиз ибн Абу Рувод отасидан ривоят қилади .Нофеъ розияллоҳу анҳу ўлими яқинлашганини сезиб, йиғлай бошлади. Нима учун йиғлаётганини сўрашган давоми...

3836 08:00 / 07.02.2020
Аудиолар

211623 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130873 14:35 / 11.08.2021