Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 19 шаъбон | 2025 йил 18 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (82-дарс). Қабр азоби

10:35 / 20.04.2020 4538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчидан: Руҳнинг баданга боғлиқлиги.

Бу беш турлидир:

1. Руҳнинг инсон баданига у она қорнида ҳомила бўлган даврда боғланиши.

2. Қориндан ер юзига чиққанидан кейин боғланиши.

3. Уйқу ҳолатида боғланиши. Бу ҳолда руҳ баданга гоҳ боғланиб, гоҳ ажралиб туради.

4. Ўлгандан кейин барзахда боғланиши. Агар руҳ бадандан ажралиб чиқса ҳам, уни бутунлай тарк этмайди. Балки зарур вақтида қайтиб туради. Ҳадисларда – салом берувчи салом берганда, жанозага келганлар кўмиб бўлиб, қайтиб кетаётганларида, кавушларидан овоз чиққанда – ўлик эшитиши баён қилинган. Шунга ўхшаш ҳолларда руҳнинг қайтиши хос бўлиб, тирилиш учун эмас, бошқа нарсалар учундир. Қиёмат кунидан олдин баданга ҳаёт қайтиб кирмайди.

5. Қиёмат кунидаги боғланиш. Унинг баданга бу боғланиши энг мукаммал боғланишдир. Чунки бу боғланишдан кейин бадан ўлимни, уйқуни ва бузилишни қабул қилмайди. Буни яхши англаб олинг, сиздан кўпгина тушунмовчиликларни кетказади.

Иккинчидан: Қабрдаги савол, Ибн Ҳазм ва бошқалар айтганидек, фақат руҳнинг ўзидангина бўлмайди. Ёки бошқалар айтганидек, баданнинг ўзидангина бўлмайди. Чунки саҳиҳ ҳадислар бу икки гапни ҳам рад қилади.

Аҳли сунна вал жамоа иттифоқ қилганларидек, қабр азоби ва неъмати ҳам руҳга, ҳам баданга баробар бўлади.

Учинчидан: Қабр азобидан мурод барзах азобидир. Ҳар бир ўлган одам азобга лойиқ бўлса, қабрга кўмилса ҳам, кўмилмаса ҳам, ўз насибасини тортади. Йиртқичлар еб кетса ҳам, куйиб кул бўлиб, ҳавога учиб кетса ҳам, осилса ҳам, ғарқ бўлса ҳам – барибир. Қабр аҳлларига етган азоб уларнинг руҳларига ҳам, баданларига ҳам етади. Ибораларда қабр ва дафнни зикр қилиш эса ғолиб ҳолат эътиборидан бўлган.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларидаги муродни фаҳмлашда ҳаддан ошмаслик ва камчиликка йўл қўймаслик вожибдир. У зотнинг каломлари эҳтимолдан узоқ нарсага бурилмаслиги ва ўзлари қасд қилган ҳидоят ва баёндан камситилмаслиги лозим. Кўплаб залолатга кетишлар Аллоҳнинг муродини ва Унинг Расулининг муродини нотўғри фаҳмлаш туфайли ҳосил бўлгандир. Исломда пайдо бўлган ҳар бир бидъат ва залолатнинг асли шудир. Диннинг аслидаги ва фаръидаги ҳар бир хатонинг асли шудир.

Тўртинчидан: Ўлимдан сўнг қиёматгача руҳларнинг қароргоҳи ҳақида. Бу ҳақдаги гаплар ўн тўрттадан иборат бўлиб, хулосаси шуки, руҳлар барзахда турли даражада бўладилар:

1. Баъзи руҳлар олий тўпда, юксак иллиййинда бўладилар. Булар расуллар, набийлар соллаллоҳу алайҳи васалламларнинг руҳларидир. Уларнинг даражалари ҳам турлича бўлади.

2. Бандалар ҳаққидан қарздор бўлмаган шаҳидларнинг руҳлари жаннатда хоҳлаган жойларига эркин бориб юрадиган яшил қушлар жиғилдонида бўлади.

3. Баъзи руҳлар жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Соҳибингизни жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган ҳолда кўрдим», деганлар.

4. Баъзи руҳлар қабрида ҳибсга олинган бўлади.

5. Баъзилари ерда ҳибсга олинган бўлади.

6. Баъзилари зинокор эр-аёллар тандирида бўлади.

7. Баъзилари қон дарёсида сузиб, тош ютиб юради.

Буларнинг ҳаммасига суннатдан далиллар бор.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта билувчидир.Аллоҳ таоло ношукр ва кофир бандаларни нима давоми...

5167 20:07 / 03.03.2018
5. Аллоҳ таоло Фотир сурасида .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Зот давоми...

2777 19:00 / 24.08.2022
У халойиқни халқ қилганидан бошлаб .Холиқ, исмини олгани йўқ. Мавжудотни пайдо қилганидан бошлаб .Бориъ, исмини олгани йўқ.Бу жумла ўтган маънога мисол тариқасида давоми...

4185 17:39 / 25.11.2019
67. Воҳид.Ягона. Битта. Бўлинмас. У Зот ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам ва ишларида ҳам бирдир.68. Сомад..Сомад, сифати кўп маъноларни ўз ичига оладиndash итоат қилинган давоми...

5794 11:10 / 11.02.2019