1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тафаккур соати

11:00 / 09.03.2021 2652 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша онамиз айтадилар:

«Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга келдилар ва:

«Эй Оиша! Рухсат берсанг Роббим азза ва жаллага ибодат қилсам», дедилар. Сўнгра мешни олиб таҳорат қилдилар. Кейин намоз ўқидилар. Йиғлаб соқоллари ҳўл бўлди. Сўнг сажда қилдилар. Ер ҳам кўз ёшларидан ҳўл бўлди. Кейин ёнбошлаб ётдилар. Тонг отди ва Билол розияллоҳу анҳу азон айтди ва деди:

«Эй Аллоҳнинг элчиси! Сизни нима йиғлатди? Олдинги-ю кейинги гуноҳларингиз кечирилган бўлса».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ҳолингга вой эй Билол! Мени йиғидан нима ман қилар эди. Ахир бу кеча «Осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят-аломатлар бор», ояти нозил бўлди-ку! Буни ўқиб тафаккур қилмаган кишининг ҳолига вой!».

Самодаги юлдузлар сони ердаги тупроқ ва қумлар сонича эканини биласизми?

Қадимда фалакиёт олимлари минглаб юлдузларни санар эдилар. Кейинчалик телескоплар ривожланиб миллионлар билан санай бошлашди. Сўнгра миллиардларга етиб боришди. Бугун эса биргина сомон йўли галактикамизда ўттиз миллиард юлдузни санашаяпди. Ваҳоланки, галактикамиз ўртача галактика ҳисобланади. У эса ададини фақат Аллоҳ биладиган юз миллионлаб галактикалардан биттасидир.

Агар ернинг ҳажми миллион-миллион километр квадрат бўлса, қуёш ундан бир миллион уч юз марта каттадир. Улар орасидаги масофа бир юз эллик олти миллион километрдир.

Ақраб буржидаги бир юлдуз ер ва қуёш ҳамда улар орасидаги масофани ўз ичига сиғдира олади.

Манкабил жавзо юлдузи қуёшдан юз миллион марта каттадир. Бу уларнинг адади ва ҳажмидир. Энди улар орасидаги масофаларга нима дейсиз?!

Андромеда галактикаси биздан икки миллион ёруғлик йили миқдорида узоқликда жойлашган. Ундаги юлдузлараро масофа бир неча ёруғлик йилига тенг. Ёруғлик йили эса секундига 300000 (уч юз минг) километрга тенг.

Тасаввур учун шуни айтишимиз керакки, ой биздан бир сониядан сал ортиқроқ ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Қуёш эса саккиз дақиқа ёруғлик йили узоқлигида жойлашган.

Ловуллаб турган юлдузларнинг энг ерга яқини тўрт ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

Бу тўрт ёруғлик йилини тушуниш учун айтамиз:

«Агар биз ойга учадиган ракета тезлигида ўша юлдузга сафар қилсак сафаримиз юз минг йилдан ортиқ вақтни ўз ичига олар эди. Агар бу ракетанинг тезлиги оддий машинанинг тезлиги каби бўлганида у юлдузга эллик миллион йилда етиб борар эдик».

«Тўрт ёруғлик йили мана шу. Энди биздан икки миллион ёруғлик йили узоқда жойлашган Андромеда галактикасига бориш учун қанча вақт керак бўлади? Тафаккур қилинг»!

Ҳали юлдузлар ҳаракати ва уларнинг суръати, орбитаси, нурининг кучи, уларнинг тортиш кучи, механик мувозанати ҳақида гапирмадик. Қисқаси, кишининг идрок қилишдан ожизлигини тан олиши ҳам идрокдир.

Аллоҳ таоло айтади:

«Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ер борлиғича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир!».

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи!

Субҳаналлоҳил азим!                                                  

Абдулқодир Полвонов 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча ижтимоий тармоқларда .Мусулмонлар идораси тавсияси билан овоз кучайтиргичда азон айтиш тўхтатилди,, деган сарлавҳа билан бошланган хабарда гўёки давоми...

2765 15:30 / 31.10.2019
Инсон табиатан шошқалоқликдир. Баъзан фитратидаги бу шошқалоқлик юзага чиққанда, хаттиҳаракатларининг оқибатини ўйламасдан иш тутади. Ҳар нарсани нозик давоми...

3469 11:00 / 16.02.2019
Мисрнинг кўзга кўринган қориларидан бири Шайх Мансур Баддор раҳимаҳуллоҳ 1884 йилда Қалюбийя вилоятидаги Банҳонинг маркази бўлган Мижвал қишлоғида туғилди. давоми...

1766 11:00 / 03.03.2021
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсишини таъминлаш борасида отаоналарни фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга тарғиб давоми...

2259 09:05 / 08.07.2019