1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ишроқ намози ҳақида

11:03 / 28.01.2020 14025 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ишроқ намози ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз, илтимос (қачон ўқиш, савоби ва далиллар).

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Ишроқ» дегани «қуёш чиқиши» деганидир. Қуёш чиқиб бўлганидан кейин ўқиладиган намозни «ишроқ» ёки «шуруқ» намози дейилади. Бу намозни ўқишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилганлар.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم  قَالَ: «مَنْ قَعَدَ فِى مُصَلَّاهُ حِينَ يَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى يُسَبِّحَ رَكْعَتَيِ الضُّحَى، لَاَ يَقُولُ إِلَّا خَيْرًا، غُفِرَ لَهُ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

وَفِي لَفْظِ التِّرْمِذِيِّ: «مَنْ صَلَّى الْغَدَاةَ فِي جَمَاعَةٍ ثُمَّ قَعَدَ يَذْكُرُ اللهَ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ، ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ كَانَتْ لَهُ كَأَجْرِ حَجَّةٍ وَعُمْرَةٍ تَامَّةٍ تَامَّةٍ تَامَّةٍ».

Термизийнинг лафзида:

«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.

Ушбу ривоятда васф қилинаётган намозни салотуш шуруқ – шуруқ намози ҳам дейилади. «Шуруқ» дегани эса қуёш чиқишини билдиради. Саҳар чоғи ниҳоятда фазилатли чоғдир.

Бу ҳадиси шарифда ҳам бомдод намози билан қуёш чиққунча бўлган вақтни Аллоҳнинг зикри билан ўтказишга тарғиб қилинмоқда. Шу билан бирга, ишроқ – шуруқ намози ўқишга ҳам қизиқтирилмоқда. Аввал айтилганидек, шуруқ намози чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтдаги намозидир. Ҳадисда бомдод намозини жамоат билан ўқишга тарғиб борлиги ҳам очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Ушбу ҳадисга амал қилишимиз жуда ҳам зарур. Саҳар чоғи ва ишроқ намози вақтида Аллоҳ таолонинг ибодати, зикри билан машғул бўлиш ўта фазилатли ишдир.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломнинг Японияга қандай кириб боргани кўпчиликни қизиқтирса керак. Милодий 1878 йилда бошланган Япония Уйғониш даври мэйдзиrdquoнинг илк паллаларида Осиёда давоми...

5135 21:00 / 20.12.2018
Мадиналик Милҳоннинг қизи Румайсо хоним оқила, доно, хушхулқ ва гўзал аёл эди. Уни фарзандининг исми билан кунялаб Умму Сулаймrdquo деб чақиришар эди. Расулуллоҳ давоми...

6216 19:45 / 19.03.2019
СаволАкам бир дўстлари билан шерикликка тижорат қилмоқчилар. Пулни тўлиқ акам берадилар, қассоб дўстлари у пулга бозордан қўй олиб келиб, сўйиб, гўштини сотади. давоми...

4980 11:00 / 04.07.2020
Маслама ибн Абдуллоҳ бир қалъани қамал қилди. Девордан туйнук қазиб кирмоқчи бўлишган эди, ҳеч ким кира олмади. Шунда қалъага ниқоб таққан бир киши кирди. У сабабли давоми...

1685 08:00 / 27.10.2020