1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Офиятда бўлиб шукр қилишим яхшироқдир

08:37 / 09.04.2020 3029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Сакан айтади: «Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир бағдодлик киши ўрнидан туриб, «Эй Абу Муҳаммад, сизга Муторрифнинг «Балога учраб, сабр қилгандан офиятда бўлиб шукр қилганим яхши» деган сўзи яхшими ёки унинг дўсти Абу Алонинг «Аллоҳим, менга нимани раво кўрсанг, шунга розиман» деган сўзи яхшими?» деб сўради. Суфён ибн Уяйна бир муддат сукут сақлади-да, сўнг: «Менга Муторрифнинг сўзи яхшироқ», деди. Ҳалиги киши: «Қандай қилиб, ахир унинг шериги Аллоҳ унга раво кўрган нарсага рози бўлиб турибди-ку?» деди. Суфён шундай деди: «Мен Қуръони Каримни ўқиб чиқиб, офиятда бўлган Сулаймон алайҳиссаломнинг (Довуд алайҳиссалом ҳақидаги оятлар назарда тутилган) ҳолатини кўрдим. У ҳақда: «У (Аллоҳга) бутунлай қайтувчидир» (Сод сураси,3-оят) дейилган. Бало етган Айюб алайҳиссаломнинг ҳолатини ҳам кўрдим. У ҳақда: «У (Аллоҳга) бутунлай қайтувчидир» (Сод сураси,44-оят) дейилган. Бири офиятда, бири балога учраган, лекин икковининг ҳам аҳволи тенг экан. Шукр, сабр мақомида экан. Иккиси бир хил бўлса, мен учун балодаги сабрдан офиятдаги шукр яхшироқ».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунга келиб таълим олиш жойи бўлмиш университетларга ўқиш учун ҳар қачонгиданда кўра талаб юқорилаб бораётганини бутун дунё бўйлаб кўриш қийин эмас. давоми...

2687 14:00 / 01.07.2022
Савол Ўзим Қуръони Каримдан ҳар куни аранг бир пора ўқишга имкон топаман. Ўтмишдаги салафларимизнинг Қуръонни кунига бир ёки икки марта, баъзилари ҳафтасига, давоми...

3485 15:05 / 05.06.2020
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким аррофга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, давоми...

7788 18:06 / 19.10.2018
Кўфада Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг бир этикдўз қўшниси бор эди. У кун бўйи ишлаб, қоронғи тушгач, уйига қайтиб келар эди. Гоҳида гўшт олиб келиб, пишириб ер, гоҳида давоми...

4270 09:01 / 04.08.2019