1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қўшнига яхшилик

09:01 / 04.08.2019 4269 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўфада Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг бир этикдўз қўшниси бор эди. У кун бўйи ишлаб, қоронғи тушгач, уйига қайтиб келар эди. Гоҳида гўшт олиб келиб, пишириб ер, гоҳида эса балиқ олиб келиб, қовуриб ер эди. Аммо қорни тўйгач, шароб ичар, маст бўлиб қолиб, қўшиқ хиргойи қилишга тушарди.

Мени ташлаб қўйдилар,

Шундай йигитни қийин кунида ташлаб қўйдилар...

У қачон ичиб олса, мана шу байтни такрорлайверар ва шу зайлда ухлаб қоларди.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кечаси билан намоз ўқиб чиқарди. Маст бўлиб қолган қўшнининг овози эса уни безовта қиларди. Тунларнинг бирида этикдўзнинг овози чиқмади. Эрталаб суриштирса, миршаблар уни ҳибсга олишибди.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бомдод намозини ўқиб бўлгач, туясини миниб, амирнинг олдига бориб, киришга изн сўради. Амир: «У зотга изн беринглар, уловдан тушмай, гиламни босиб кириб келаверсинлар», деди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кириб келди. Амир уни тўрга ўтирғизиб, «Лаббай, бизга нима хизмат?» деди. Абу Ҳанифа: «Бир этикдўз қўшним бор эди. Миршаблар уни ҳибсга олишибди. Айтинг, уни қўйиб юборишсин!» деди. Амир шу заҳоти этикдўзни қўйиб юборишга буюрди.

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ туясида келар, ортидан эса этикдўз эргашиб борарди. Йўлда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ уловдан тушиб, этикдўзга илтифот қилиб, уни туясига миндирди ва: «Эй йигит, биз сени ташлаб қўйдикми?» деди. Этикдўз: «Йўқ, мени ташлаб қўймадингиз, балки мени ҳимоя қилиб, мурувват кўрсатдингиз. Қўшнингизни эҳтиром қилганингиз учун Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!» деди. Шундан кейин этикдўз ичишни батамом ташлади.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғарбда фаровонлик ва турмуш лаззатлари зиёдалашгани сайин инсонлар хотиржам бўлиш ўрнига тобора чуқур руҳий изтироб ва безовталик гирдобига шўнғиб кетишмоқда. давоми...

4052 17:10 / 19.03.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Ва гуноҳингизга мағфират сўранг ҳамда туну кун Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан У зотни покланг, давоми...

7511 15:00 / 16.03.2020
Усайд ибн Абу Усайддан, у онасидан ривоят қилинади.Абу Қатодага.Сенга нима бўлган ўзи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтган одамларга ўхшаб давоми...

2901 19:10 / 11.06.2019
Асмоъий шундай ҳикоя қилади .Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар .Аллоҳим Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ давоми...

2699 07:10 / 27.06.2019