1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳадя ва ҳиба

11:05 / 20.03.2020 3186 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Инсон илмли бўлиши учун устознинг дуоси зарур бўлади. Ҳадя қилинсин, деган гапга келсак, устозим мендан бадавлатроқ. Менинг ҳадям улар учун арзимас бўлиши мумкин. Қандай йўл тутишим керак?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аввало, устознинг дуосини олиш учун албатта ҳадя бериш шарт эмас. Ҳадя бермай дуо олса ҳам бўлади. Қолаверса, ҳадя берувчи ҳадя олувчидан бой бўлиши шарт ҳам эмас.

Агар молни у бериладиган шахс олдига уни улуғлаб ва меҳрини қозониш учун олиб борилса, ҳадя бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «تَهَادَوْا، فَإِنَّ الْهَدِيَّةَ تُذْهِبُ وَحَرَ الصَّدْرِ، وَلَا تَحْقِرَنَّ جَارَةٌ لِجَارَتِهَا وَلَوْ شِقَّ فِرْسِنِ شَاةٍ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро ҳадя қилинглар, чунки ҳадя кўнгилдаги ғилли-ғашни кетказади. Қўшни аёл қўшни аёл учун қўйнинг пойчасини ҳам арзимас санамасин», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Дарҳақиқат, ҳадя олди-бердиси кишилар орасидаги турли кўнгил ғашликларини кўтаради. Биров бошқа бир кишига кўнглида ҳиқду ҳасади бўлмагандагина ҳадя беради. Ҳадя олган эса агар кўнглида баъзи бир нарса бўлса ҳам чиқариб юборади. Бу ерда ҳадянинг катта қимматга эга бўлиши шарт эмас. Ўша вақтларда ҳадялар асосан таом бўлган. Туёқни еб бўлмайди. Лекин шу нарса ҳадя қилинса ҳам, беписандлик қилмаслик керак экан. Ҳадисда аёл қўшниларнинг зикр қилиниши бу масаладаги асосий гап-сўзлар аёллар томонидан чиқиши эътиборидандир.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бири Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Бакр мени учратиб қолиб, .Қалайсан, давоми...

3163 08:00 / 05.01.2021
Қуръони Каримни ўрганиш мавзусида ёзилган .Ат тибян фи адаби ҳамалатил Қуръон, китоби илм толиблари ичида жуда машҳур. 270 саҳифадан иборат ушбу китобни имом давоми...

3738 11:04 / 09.07.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа давоми...

1948 17:00 / 21.05.2020
Шимини кийдик.Машинасини минаяпмиз, сигаретасини чекаяпмиз. ароғини ичаяпмиз, курсида ўтирибмиз, индашмаябти, энди фақатгина елкасидан тобутни олиб бирга давоми...

4581 16:03 / 27.07.2019