1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон ойида дуо қилинг!

16:32 / 17.04.2021 5377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудиялик аёл Рамазон ойида ҳар куни ифторликдан аввал фарзандларини жамлаб биргаликда шундай деб дуо қилишар экан:

«Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори бор уй ато этгин».

Болалар ҳам она ортидан «Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори бор уй ато этгин», деб қайтаришар экан.

Аёлнинг умр йўлдоши унинг бу ишидан кулиб деркан:

— Мулкли уйга қаноат этса бўлади, аммо олдидаги анҳорига..?! Қандай қилиб, биз саҳроли юртда бўлсак..!

Аёл жавобан шундай дебди:

— Роббингиз: «Дуо қилинг, ижобат этгум», деб айтган. Мен истаган нарсамни сўраб дуо қиламан. У (Аллоҳ) ато этгай, чунки у Карим зотдир.

Аёл ҳар куни дуо қилар, фарзандлари ҳам оналари билан бир ой давомида дуога қўшилишар экан.

Рамазон ойи тугади. Умр йўлдоши истеҳзоли кулиб дебди:

— Сўраган уйинг қани, унинг анҳори-чи?

— У (Аллоҳ) албатта беради, ихлосимни қайтармайди.

Аёл шундай дея ҳикоясида давом этди:

«Шаввол ойининг 6 чи кун рўзаси якун топгач ажиб бир ҳодиса рўй берди. Умр йўлдошим аср намозидан сўнг масжиддан чиқиб келаётса олдига Риёз шаҳридан бадавлат бир одам келиб, салом-алик қилиб дебди:

«Менинг бир уйим бор. Унинг ярми отамга қарашли. Қолган ярми эса менга ва оиламга ортиқчалик қилаяпти. Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ва инъоми ила ризқимни кенг қилиб берди. Мен уйни биринчи кўрган инсонимга тақдим этишни дилимга тугиб қўйган эдим. Уйни ҳеч қандай эвазсиз олинг. Агар ҳижолат бўлсангиз унда майли, қодир этганингизча тўланг».

Аёл ҳикоясини давом эттирди:

«Биз уйни ҳеч нарса бермай туриб қабул этишга ҳаё қилдик. Ва қодир этганича у ердан-бу ердан қилиб 7 минг риёл (1800$) пул жамлаб уй эгасига топширдик.

Ҳақиқатдан ким Аллоҳга содиқ бўлса Аллоҳ ҳам унга беради. Ким ижобат бўлишига чин дилдан ишонса топади.

Рамазондан сўнг Риёздаги энг кўркам туманлардан бирида уйлик бўлдик».

Сўнгра аёл бир муддат ўйланиб қолиб деди:

«Бир нарса мени ҳаёлимдан кетмаяпти. Биз Аллоҳдан олдида анҳори бор уй сўраган эдик. Мана уй, анҳор қани?»

Шунда мен машойихлардан бири билан суҳбатлашиб, сўрадим:

— Шайх жаноблари, Аллоҳ азза ва жалла «Дуо қилинг, ижобат этгум!» деб айтмаганми?

— Албатта айтган.

— Шайх жаноблари, мен бир ой тинмай Аллоҳдан олдида анҳори бор уй ато этишини сўраган эдим. Уйга-ку эга бўлдим, лекин анҳори қани?

Шайх унинг дуосидан ажабланди. Унинг Аллоҳга бўлган ишончи ва Аллоҳ унга сўраганини ато этганидан янаям хайратланиб кетди.

— Ҳозир уйингиз олдида нима бор?

— Масжид бор.

Шунда шайх жаноблари кулиб деби:

— Мана шу анҳор бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга айтинглар-чи, агар сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан анҳор оқса, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсизлар, унда кир қоладими?»

Саҳобалар: «Умуман кири қолмайди», дедилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз ҳам худди шундай. Аллоҳ у билан хатоларни ўчиради», дедилар.

Дарҳақиқат, Аллоҳ аёлга бу саҳроли ердан анҳор чиқариб беришга Қодир бўлган зотдир. Аммо У (Аллоҳ) аёлга бу дунё анҳорларини хайрга ўзгартириб берди. Бу ҳар бир мўъмин учун хушбўй ва ёқимли бўлган анҳордир. Унда инсон дунё мусибатларидан ва оғриқларидан ҳордиқ чиқаргай.

Араб тилидан умму Ясмин ва Мустафо таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Самъонийнинг .Алансоб, номли китобида Ҳоким Шаҳиднинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагилар келган .Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий Балхий Ҳанафий давоми...

2472 13:05 / 18.12.2019
Сенга кафолати берилган нарсада ижтиҳод қилмоғинг ва сендан талаб қилинган нарсада камчиликка йўл қўймоғинг сендаги қалб кўзининг беркилганидир.Бандага давоми...

2686 13:30 / 10.07.2019
Ҳорисул Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар Аллоҳ таоло Яҳё ибн Закарийё алайҳимассаломни бешта калимага амал давоми...

4166 09:45 / 26.03.2019
Бир гуруҳ ярамас, бадхулқ одамлар Робийъ ибн Ҳайсамни фитнага солиш учун унга ниҳоятда гўзал бир аёлни рўбарў қилмоқчи бўлишди. Аёлга эса .Уни йўлдан ура олсанг, давоми...

3311 08:00 / 24.12.2020