1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Иймонимни мустаҳкамлаган «Иймон»

17:00 / 25.01.2021 2605 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гарчи шахсий кутубхонамдан Шайх ҳазратларининг «Тафсири ҳилол» (30-жуз), «Ислом тарихи», «Кифоя», «Иймон», «Бахтиёр оила», «Ижтимоий одоблар», «Соф табиат дини», «Амаллар ниятга боғлиқ», «Соғлом бола», «Муфассал намоз, рўза, ҳаж, закот», «Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» каби китоблари жой олган бўлса-да, лекин у кишининг «Иймон» китобларига бўлган меҳрим ўзгача. Ҳар доим устозимизнинг асарлари ҳақида гап очилганда «Иймон» ҳақида сўзлагим келаверади, келаверади. Бу китобга нисбатан бўлакча меҳрим юришни ўрганаётган гўдак каби динимни ўрганиш учун энди атак-чечак қилиб қадам ташлаган пайтларимда ўқиган биринчи исломий мавзудаги китобим бўлгани ва асар сўнггидаги ҳазратимизнинг дуоларининг фазилатидан деб биламан.

Устознинг босиб ўтган ҳаёт йўлларига диққат қилсак, у кишининг кечирган умрлари биз учун улкан таълим-тарбия маскани эканига гувоҳ бўламиз. Самарали ижодларига баҳо бериш асносида ҳазратни энг баракали қалам тебратган олимлардан дея бемалол айта оламиз. У кишидан қолган илмий меросни биз мухлислари ҳамон ўқиб битира олганимиз йўқ.

Мен «Иймон»ни бундан икки йил муқаддам бир дўстимдан олиб ўқигандим. Тўғрисини айтсам, ўша пайтда Шайх ҳазратларининг ҳаётлари, ижодлари ҳақида етарли маълумот эга эмасдим. Бошида бироз қийин туюлган китоб бора-бора кўнглимга яқин бўлиб қолди. Бири-биридан қимматли маълумотлар диний билимларимни ошириш билан бир қаторда маънавий-ахлоқий жиҳатдан мени яхшигина тарбиялади. Доим суст кўринишдаги илмий мулоҳазаларимни жадаллаштирди. Китобни хавотирда, бирор жумлани қолдириб кетмаяпманми деган ҳадикда, қайта-қайта ўқиб чиқдим. Шу китоб сабаб устозга, динимиздаги илмларга ҳурматим ортди. Секин-аста бошқа китобларини қидириб топиб ўқишга тушдим.

«Иймон» чин маънода иймонимни мустаҳкамлади. Қадамни жадаллаштирди. Қарашларимни теранлаштирди. Кундалик ҳаётимизда оддий ҳолат деб баҳолайдиган баъзи юмуш ва вазифаларимизга, масалан, уйқудан олдин чироқни ўчириш, сув тўла идишларни устини ёпиш, эшикларни беркитиш масалаларига жиддий қарашни, илмий жиҳатдан фойда ва зарарлари ёритилган мавзулари билан сергаклик ва тафаккурга ундади. «Иймон»ни ўқигунимга қадар кечаси уйқу олдидан чироқни ўчиришга у қадар ҳам аҳамият бермасдим, чунки дарс тайёрлаб ўтириб, ухлаб қолардим. Кейин кундузлари кўзим ёшланиб юрарди. Чироқни ўчиришга аҳамият қаратишим билан кўзим ёшланишдан мутлақо фориғ бўлди. Шариат ҳукмлари ҳақидаги мулоҳазаларим «Иймон» орқали шаклланди. Китобдаги «Исломда инсон ҳуқуқлари», «Исломда аёллар ҳуқуқи», «Аёл киши ва тенг ҳуқуқлик», «Исломда табиат муҳофазаси», «Суннат ва илмий мўъжизалар» каби мавзулар, долзарб фикрлар, илм жиҳатдан инсонни ҳар лаҳзада тафаккурга, таълим-тарбияга чорлаб туради.

Китобда бундай жумлалар бор: «Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларда бутун оламга илм нурини тарқатганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла ҳис қилган ҳолда, умр бўйи ўзини толиби илм деб ҳис қилиб яшаган».

Бу фикрлар шунчаки эмас, сизу бизга сабоқ учун ёзилган. Мен кўп ҳолларда дўст-дугоналаримизни «Кексайдим, энди ўқиб нима бўлардим? Эй, турмушга чиқдим, энди ўқиб олима бўлармидим?» деган фикрларини кўп эшитардим ва уларга индамай кетардим. Ҳозир шундай сўзларни эшитиб қолсам, «Иймон» билан жавоб қайтараман. Ўқиш, илм олиш биз мусулмонларга фарз бўлганидек, илм фақат ёшликда, ё диплом учун, ё қандайдир муассасада ишлаш учун ўрганилмайди, балки инсон маънавий камолотга, икки дунё саодатига эришиши учун олинади. Сизлар ҳам «Иймон»ни, ҳеч бўлмаса «Бахтиёр оила»ни бир ўқинглар дея жавоб қайтараман. Яна баъзи миллатдошлардан «Шу ҳамма нарса қиммат, ўқишлар пуллик замонда қизимни ўқитиб аҳмоқ бўлибманми...» деган ва шунга ўхшаш фикрларни эшитганимда, яна севимли китобим «Иймон» билан уларни иймонга чақираман.

«Иймон» ҳақида қанча фикрлар айтсам, шунча кам. Лекин, иззатли ўқувчимиз зерикиб қолмасин дея хулосага ўтдим. Китобни ўқиб эгасига қайтараётганимда «Бу қимматли китоб фақат ўқишга олиб, яна эгасига қайтариб бериладиган китобларданмас. Ҳар бир мўмин-мусулмон инсоннинг шахсий кутубхонасида бўлиши шарт китоблардан», деган сўзларни ён дафтаримга ёзиб қўйгандим. Ўша дамларда сотувдан тополмаган бу китобни анчадан кейин сотиб олдим. Китобнинг нашри ва муқоваси биринчи ўқиган китобимдан фарқ қилса-да, мавзулар бир хил эди. Шундай қарамай, қайта варақлаб, яна бир олам шавқ билан билим ўргангандим.

Ҳазратимизнинг нафақат бу китоблари, балки бошқа барча асарлари ўқишга олиб яна қайтиб бериладиган асарлар эмас, улар кутубхонамиздан ўрин оладиган, ҳаётимиз давомида бизга ҳамроҳ бўладиган, тўғри йўл кўрсатадиган асарлардир.

Шарофат Ҳазратзода

«Ҳилол» журналининг 1(22) сонидан

Манба
"Ҳилол" журнали
Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтиришган эди, кўзига ёш олиб, .Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У мендан яхшироқ эди, бироқ кафанликка давоми...

2554 09:00 / 15.06.2019
Оятларда Аллоҳ таолонинг кофирларга ғазаб билан хитоб қилиши хабари берилган. Чунки улар умрларини зое қилиб, умр бўйи куфрда яшаган эдилар. Умрларининг узун давоми...

3652 11:00 / 12.01.2019
Бу йигитни ҳар саҳарлик ва ифторликда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан биргаликда кўряпмиз ва самимий имоишораларини кузатяпмиз. давоми...

2061 19:00 / 19.05.2020
Бир мутакаббир золим хизматкорига фалончи аёлни келтиришни буюрди. Унинг мақсади бечора аёлни азоблаб, устидан кулиш эди. Аёлни олиб келишди. Золим бу аёлни ерда давоми...

3116 07:00 / 29.01.2019
Аудиолар

211086 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130344 14:35 / 11.08.2021